Маълум қилинишича, воқеа 7 апрель куни эрталаб “КАМАЗ” русумли пропан ташувчи автомобилдан газ қуйиш вақтида юз берган.
Қутқарувчилар тезкор етиб келиб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага технологик жараён бузилиши сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






