Тошшаҳартрансхизмат маълумотига кўра, биринчи ёнғин соат 18:45 атрофида 143-йўналишдаги автобусда юз берган.
Сергели тумани Янги Сергели кўчасида ҳаракатланаётган пайтда электр кабелларида қисқа туташув кузатилиб, автобус ёна бошлаган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Иккинчи ҳолат эса соат 21:55 да Қибрай туманида 169-йўналиш автобусида содир бўлган.
Бу сафар ҳам мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув юз бериб, ҳайдовчи ёнғинни мустақил равишда ўчиришга муваффақ бўлган. Ҳар икки ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.






