АсосийЖАМИЯТ

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Тимур Ишметовнинг айтишича, 2025 йилда банкоматлар орқали жами 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзакциялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган.

'Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

Ўзбекистонда банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш жараёнида юзага келадиган носозликлар учун банкларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенат ялпи мажлисида маълум қилди.

Мажлис давомида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов 2025 йил давомида банкоматлар орқали нақд пул ечиш билан боғлиқ техник носозликлар юзасидан 290 мингта ҳолат қайд этилганини билдирди. Шунингдек, мазкур муаммолар сабабли 3 мингдан ортиқ фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилгани қайд этилди.

Тимур Ишметовнинг айтишича, 2025 йилда банкоматлар орқали жами 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзакциялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган.

Унинг таъкидлашича, носозликларнинг катта қисми банклар фаолияти билан боғлиқ эмас. Жумладан, ҳолатларнинг бир қисми банкоматларда зарур номиналдаги купюраларнинг мавжуд эмаслиги, картанинг блокланиши ёки ПИН-коднинг нотўғри киритилиши билан боғлиқ. Шунингдек, алоқа ва электр таъминотидаги узилишлар ҳам муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Марказий банк раисига кўра, бевосита банклар ва тўлов тизимлари операторлари фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар умумий муаммоларнинг тахминан 15 фоизини ташкил этади.

Қайд этилишича, Марказий банк томонидан банкоматлар билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал этишга қаратилган бир қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Уларнинг бири жорий йилнинг 6 августида кучга киради.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш жараёнида мижозлар ҳуқуқларини бузиш ёки белгиланган талабларга риоя этмаслик ҳолатлари учун тижорат банкларига нисбатан молиявий санкциялар қўлланилади.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини баҳоловчи махсус индекс жорий этилиши режалаштирилган. Унинг натижалари асосида энг паст кўрсаткич қайд этган банклар очиқ эълон қилиб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:04

    Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди

    Актрисанинг ўлими унинг туғилган куни нишонланганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

    'Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:44

    Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

    Беш ҳудудда газ ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

    'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:34

    Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

    Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.

    'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:29

    Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:47

    Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

    Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:47

    АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.