Агентликнинг ёзишича, Ли Чжэ Мён ижтимоий тармоқларда исроиллик аскарларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги акс этган видеони улашганидан сўнг, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги кескин эътироз билдирди. Исроил томони ушбу видеони 2024 йилга оид эски ва сохта хабар деб атади.
Бунга жавобан Ли Чжэ Мён Исроилни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамжамият танқидларига бефарқликда айблади.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эса вазиятни юмшатишга уриниб, президентнинг сўзлари муайян воқеага эмас, балки “умуминсоний ҳуқуқлар”га қаратилганини маълум қилди.
Ли томонидан тарқатилган маълумотларга қарамай, мухолифат партиялари президентнинг ушбу видеони улашишини ноўрин деб танқид қилди.
Кореядаги Исроил элчихонаси The Korea Times сўровига жавобан бу масала бўйича изоҳ бермади.






