Эрон Ҳормуз бўғози орқали савдо кемалари ҳаракатини тиклаш бўйича ўз шартини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили генерал Ризо Талайниқ баёнот берган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Унга кўра, минтақадаги можаро якунланганидан сўнг савдо флотининг Ҳормуз бўғози орқали тўсиқсиз ҳаракати фақат Эрон хавфсизлигига таҳдид туғдирмаган тақдирдагина қайта тикланади.
Расмий вакилнинг таъкидлашича, бўғоз орқали халқаро савдо кемалари қатнови бўйича якуний қарор минтақадаги хавфсизлик ҳолати ва Эрон манфаатлари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 25–26 апрель кунлари Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар давомида Покистон воситачилари орқали АҚШ томонига бўғозни очиш ҳамда урушни тугатишга доир таклифни етказгани хабар қилинган эди.






