АсосийСИËСАТ

Тошкентда туризм инфратузилмаси ва рақамли харита хизматлари жорий этилади

Президент йиғилиш давомида Сергелида сув тозалаш иншооти атрофидаги нохуш ҳид муаммосини 1 сентябрга қадар бартараф этишни топширди.

'Тошкентда туризм инфратузилмаси ва рақамли харита хизматлари жорий этилади'ning rasmi

Тошкентда сайёҳлар ва аҳоли учун қулай рақамли йўл-йўриқ тизими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга топшириқ берилди.

Қайд этилишича, автобус бекатлари, вокзал, аэропорт ва метро станцияларида шаҳар маршрутларини кўрсатувчи, телефонга бепул ва осон юклаб олинадиган рақамли хариталар тизими йўлга қўйилади. Бу сайёҳларнинг шаҳарда эркин ҳаракатланишини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг ўзида ҳар бир туманда 15–20 та замонавий жамоат ҳожатхонаси қуриш учун ер участкаларини аукционга чиқариш, чиқинди қутилари сонини кўпайтириш ҳамда пойтахтнинг тозалик ва ободонлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, каналлар ободонлаштирилиб, сайилгоҳлар ва яшил ҳудудлар ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади. Пойтахтда салқин микроиқлим яратиш мақсадида 12 та сунъий кўл барпо этилиб, уларнинг 3 таси Сергелида жойлаштирилади.

Шу билан бирга, транспорт, йўл, электр, сув ва канализация каби инфратузилма йўналишларида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар мавжудлиги қайд этилди.

Жумладан, Сергели ва Янгиҳаёт аҳолиси эътирозларига сабаб бўлаётган сув тозалаш иншооти атрофидаги нохуш ҳид муаммосини 1 сентябрга қадар бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда туризм инфратузилмаси ва рақамли харита хизматлари жорий этилади - Darakchi.uz