АсосийДУНË

Конгода Эболага чалинганлар сони 1,5 мингдан ошди

ЖССТ Конгодаги Эбола эпидемиясини халқаро миқёсда ташвиш уйғотаётган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб эълон қилган.

'Конгода Эболага чалинганлар сони 1,5 мингдан ошди'ning rasmi

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши давом этмоқда. Мамлакатда ҳозирга қадар 1 502 нафарда касаллик тасдиқланган бўлиб, уларнинг 473 нафари вафот этган. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 213 нафар бемор соғайган, 628 киши эса шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Шунингдек, вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган шахсларнинг 81,8 фоизи кузатувга олинган.

Эпидемия асосан мамлакатнинг шарқий қисмидаги Итури, Шимолий Киву ва Жанубий Киву провинцияларида қайд этилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, тарқалаётган Бундибугё штаммига қарши ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

Қайд этилишича, мамлакат шарқида давом этаётган қуролли можаролар тиббиёт ходимларининг беморларни аниқлаш, изоляция қилиш ва даволаш ишларини қийинлаштирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур Эбола эпидемиясини халқаро миқёсда ташвиш уйғотаётган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб эълон қилган.

    Бошқа янгиликлар

    Конгода Эболага чалинганлар сони 1,5 мингдан ошди - Darakchi.uz