1

Байрамни бехавотир ўтказишнинг 10 қоидаси

СУҒДИЁНА 27.12.2016, 15:48
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
Байрамни бехавотир ўтказишнинг 10 қоидаси

Янги 2017 йилни кўнгилдагидек қаршилаш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинг. Ўзингиз, фарзандингиз ва яқинларингизнинг ҳаётини хавф остида қолдирманг!   

1. Арчани ҳар қандай бинонинг биринчи қаватидаги кенг хоналардан бирига ўрнатинг. Безалган хонанинг камида иккита чиқиш жойи бўлиши шарт.

2. Муассаса раҳбарлари тантана бошланиши олдидан ёритгичларнинг созлигини, электр сим ва кабелларни уланиши «Электр ускуналарини тузилиши қоидалари» асосида бажарилганлигини, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари мавжудлигини ва ишга яроқлилигини текшириб кўришлари зарур.

3. Янги йил байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда арчанинг мустаҳкам ўрнатилиши, шохлари девор ва шифтларга тегмаслиги, меъёр талабларига жавоб бермайдиган, кучланиш 12 В дан ва қуввати 25 Вт. дан юқори бўлган электр гирляндалари ва тез алангаланувчи буюмлар билан безатилмаслиги қаттиқ назоратга олиниши зарур.

3. Арчани қоғоз, целлюлоид ўйинчоқлар, пахта ва тез ёнувчи материаллар билан ясатиш мумкин эмас.

4. Арчани иситиш мосламалари ёнида ўрнатиш таъқиқланади.

5. Байрам маросимлари вақтида бенгал шами, мушак ва бошқа турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш қатъиян таъқиқланади.

6. Болаларни арча атрофида ва арча ўрнатилган хонада ёлғиз, қаровсиз қолдириш ҳамда уларга тез ёнувчи хомашёлардан тайёрланган кийимларни кийдириш ярамайди.

7. Очиқ оловдан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ёнғин ёки портлаш хавфи бор ишларни амалга ошириш мумкин эмас.

8. Қаторлар оралиғидаги ўтиш жойларини торайтириш, у ерларга қўшимча стул ёки ўриндиқлар ўрнатиш ва белгиланган меъёрдан кўп одам билан хоналарни тўлдириш ман этилади.

9. Эҳтиёт шарт, агарда ёнғин аломати сезилса, аввало болаларни хавфсиз жойга чиқариб, тезда «101» рақамига қўнғироқ қилинг.

10. Хонадонларда носоз газ ва электр мосламалар, қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланишига йўл қўйманг.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1