1

Байрамда соғлиғингиз панд бермасин!

САЛОМАТЛИК 27.12.2016, 15:59
Теглар: Саломатлик, SUGDIYONA, Янги йил
Байрамда соғлиғингиз панд бермасин!

Янги йилга саноқли кунлар қолди. Байрам байрамдек ўтиши, ҳеч бир кўнгилсизлик аъло кайфиятимизга чанг солмаслиги учун саломатлигимизни ҳам эсдан чиқармаслигимиз лозим. «Фалокат оёқ остида» деган гап бор. Ҳар эҳтимолга қарши, у ёки бу вазиятда биринчи ёрдам кўрсатиш йўлларини билиб қўйганимиз яхши.

Меъёрни билинг!

Заҳарланиш ёки меъёрдан кўп овқатланиш — Янги йил байрамида кўп учрайдиган ҳолатлар. Шунинг учун байрамгача уйдаги дори қутисида оғриқсизлантирувчи, ич кетиши ва жиғилдон қайнашига қарши, ошқозон-ичак трактини тозалаш учун ишлатиладиган дори воситалари ҳозир тургани маъқул.

Байрамда овқат ёки ичимликдан заҳарланганда имкон қадар тезроқ биринчи ёрдам кўрсатилиши зарур!

•     Агар бемор беҳуш бўлса, тили танглайи томон тортилиб, нафас ололмай қолмаслигига ҳушёр бўлинг.

•     Қайт қилаётганида нафас йўлига тиқилиб, бўғилиб қолмаслигига эътибор беринг.

•     Агар бемор ўз ҳаракатларини назорат қила оладиган аҳволда бўлса, унга ичимлик содаси солинган совуқ сув бериб, бармоқ билан тил негизини босган ҳолда қайт қилишга уриниб кўришини сўранг.

Мушакбозлик ўтказманг!

Байрам кечасида ёқиладиган мушаклардан куйиб қолиш ҳеч гап эмас. Айниқса, жажжи болакайларда бу ҳолат тез-тез кузатилади. Бу каби ҳодисалар юз берганида биринчи ёрдам чораларини билиб қўйинг:

•     Аввало, тезлик билан оловни ўчиринг. 

•     Оғриқни камайтириш ва тўқималар зарарланмаслиги учун куйган жойни совутиш керак. Жароҳатлангандан кейинги дастлабки 20 дақиқада куйган жой муз ёки бошқа совуқ воситалар билан совутилида, совуқ оқар сувга тутилади ёки намланган мато қўйилади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

•     Арча ўйинчоқлари ёки чироқчалари синиб, бирор аъзони кесса ёки ошхонада таом тайёрлаш жараёнида тери кесилиб кетса, жароҳатни водород пероксиди  билан тозалаш ва бактерицид пластир билан боғлаб қўйиш керак.

•     Шампан виносини очаётиб, қопқоғи отилиб, кўзга тегмаслигидан ҳам ҳеч ким кафолатланмаган. Бу кўз тўр пардаси кўчиши хавфини юзага келтириш мумкин бўлган жиддий ҳолат. Шунинг учун зудлик билан кўзга совуқ компресс қўйиш ва шифокор кўригидан ўтиш лозим.

Байрамдан кейин...

Янги йил байрами тўкин дастурхон атрофида ўтирамиз, 1 январь куни эса «супра қоқди» қилиб, байрамдан ортган маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Баъзан овқатланиш тартибининг бузилиши, ёғли, аччиқ, дудланган ва бошқа турфа озуқаларни аралаштириб ейиш оқибатида ошқозонда оғриқ кузатилади. Бундай вазиятда доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар «тез ёрдам» бўла олади. Масалан, ошқозонда кучли оғриқ бўлганда мойчечак ва бўйимодарон (тысячелистник) дан тенг миқдорда олиб, бир ош қошиғига 200 мл қайноқ сув қуйинг. 20 дақиқа дамлаб қўйгач, сузиб олинг-да, чой ўрнида ичинг. Бу ишни бажаришдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш зарур!  

Олий тоифали шифокор Манзура МАВЛЯНОВА берган тавсиялар асосида

 Дилноза Шуҳрат қизи тайёрлади.  

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1