АсосийДунё

Трамп Кубага нисбатан янги сиёсий қадамлар ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Куба билан боғлиқ яқин келажакда “янги босқич” бошланиши мумкинлигини билдирди.

'Трамп Кубага нисбатан янги сиёсий қадамлар ҳақида гапирди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Кубада яқин орада “янги тонг” бошланиши мумкинлигини айтиб, мамлакатга нисбатан эҳтимолий операцияга ишора қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, кубаликлар ўнлаб йиллар давомида кутилган ўзгаришлар арафасида турибди. У АҚШ зарур ҳолларда мамлкатга аралашишини билдириб, бу жараён Куба халқига “узоқ кутилган эркинлик” олиб келиши мумкинлигини қайд этди.

АҚШ раҳбари чиқиши давомида ўзини “тинчликпарвар” сифатида таърифлаб, мамлакат унинг ҳокимиятга келишидан аввал заифлашганини, ҳозир эса бу қарашлар ўзгарганини урғулади. Шунингдек, у илгари “саккизта урушни якунлагани”ни ҳам эслатиб ўтди. 

Айни пайтда, Трампнинг Кубага оид бундай баёнотлари илк бор янграётгани йўқ. Defense Express нашрининг ёзишича, оролда эҳтимолий таҳдидларга қарши мудофаа тайёргарлиги кучайтирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Ҳўрмуз бўғозини яна ёпди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:29

    Эрон Ҳўрмуз бўғозини яна ёпди

    Эрон АҚШ блокадаси давом этса, Ҳў.рмуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди.

    'Россия чегарасидан ўтишда янги қоидалар жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:41

    Россия чегарасидан ўтишда янги қоидалар жорий этилди

    Эндиликда Россия Федерациясига кириш чоғида ФСБ чегара хизмати ходимлари шахсий қурилмаларни — телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга.

    'Трамп НАТОни "фойдасиз" деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:00

    Трамп НАТОни "фойдасиз" деб атади

    Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишни ҳимоя қилишга Буюк Британия ва Франция ваъда берганидан сўнг, НАТОни “фойдасиз” деб атаб, вазиятга аралашмасликка чақирди.

    'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

    Дунё 17.04.2026 13:37

    Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

    Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё 17.04.2026 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё 17.04.2026 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.