Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШ томонидан денгиз блокадаси сақланиб қолса, Ҳўрмуз бўғози ёпилиши мумкинлигини маълум қилди.
Унинг айтишича, бундай шароитда бўғоз орқали ҳаракат фақат Эрон белгилаган йўналишлар ва махсус рухсат асосида амалга оширилади. Қолибоф, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги баёнотларини танқид қилиб, уларни “ёлғон” деб атади.
“Бу ёлғонлар билан улар урушда ғалаба қозона олмади ва музокараларда ҳам натижага эришмайди”, — деди у.
Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий мамлакат бойитилган уранини бошқа давлатларга бериш эҳтимолини қатъиян рад этди. Унинг таъкидлашича, бундай вариант ҳеч қачон кўриб чиқилмаган.






