АсосийДунё

Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

Европа Иттифоқи Украинада амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича эришилган ютуқлар асосида мамлакатга 2,7 миллиард еврогача қўшимча молиявий ёрдам ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Reuters агентлигига кўра, Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос Украина учун 173 та ислоҳотдан иборат режа ишлаб чиқилганини билдирган. Унинг таъкидлашича, агар Киев ушбу ислоҳотларни амалга оширса, Украина молиявий маблағларни босқичма-босқич олиши мумкин.

Шунингдек, Марта Коснинг сўзларига кўра, Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг Украина учун Европа Иттифоқи томонидан 90 миллиард евролик кредит ажратилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу кредит аввал Венгрия бош вазири Виктор Орбан томонидан блокланган эди.

Украиналик иқтисодчи ва сиёсатчи Сергей Марченко Украина 2026 йилда 52 миллиард долларлик бюджет тақчиллигини қоплашда Европа Иттифоқи кредити муҳим роль ўйнашини билдирган.

7–8 апрель кунлари Украина Олий Радаси халқаро молиявий ёрдам билан боғлиқ бир қатор қонунларни қабул қилди. Жумладан, рақамли платформалардаги даромадлар бўйича автоматик ахборот алмашинуви, ҳарбий йиғимни узайтириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштиришга оид ҳужжатлар маъқулланган.

Расмийларга кўра, ушбу ислоҳотлар Украина учун 2 миллиард евродан ортиқ молиявий ёрдамни тезроқ ажратиш имконини беради.

Таҳлилчиларга кўра, Европа Иттифоқининг ушбу қарори Киевнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ва Евроинтеграция жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:53

    Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

    Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

    '“Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:26

    “Халқ номидан”: Виктория Боня Путинга кескин мурожаат қилди

    Блогер Виктория Боня Россия президенти Владимир Путинга ижтимоий муаммолар юзасидан очиқ видеомурожаат йўллади.