17 апрель куни Сурхондарё вилоятида Gentra автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 18:40 атрофида Сариосиё тумани “Эҳтиром” маҳалласида содир бўлган. Ҳайдовчи автомобилни қўл тормозига қўймасдан яқин атрофдаги дўконга кириб кетган. Натижада машина ўз-ўзидан ҳаракатланиб, ҳудуддан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёсига тушиб кетган.
Ҳайдовчи ҳодиса ҳақида “112” тизими орқали ФВБга мурожаат қилган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни дарёдан чиқариб олишган. Ҳодиса вақтида машина ичида одамлар бўлмаган.






