АсосийЖамият

Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди

Қашқадарёда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига оид ҳолатлар фош этилди.

'Қарши тумани етакчи инспектори 2 минг доллар олган вақтида ушланди'ning rasmi

Ер муносабатлари соҳасида қонунбузилишларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Маълум бўлишича, Қарши туманида Кадастр агентлиги бўлими етакчи инспектори мансабдор танишлари орқали ноқонуний эгаллаб олинган 12 сотих ер майдони бўйича қўлланилган 82 млн сўм жаримани бекор қилиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган 59 ёшли шахс ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, маҳаллий деҳқон хўжалигига тегишли 9 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий корхона раҳбари номига расмийлаштириб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Улар олдиндан 4 минг АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    Чегарада 2258 дона ноқонуний оздирувчи қаҳва тўхтатилди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади

    Мазкур маблағ шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

    'Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    Афғон уруши қурбонларининг яқинлари учун янги имтиёзлар белгиланди

    Президентнинг тегишли фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш киритилиб, ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва бева хотинлари учун компенсация тўлови жорий этилди.

    'Чегара ҳудудида йирик миқдордаги наркотик моддалар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:06

    Чегара ҳудудида йирик миқдордаги наркотик моддалар ушланди

    Наркотик моддалар эгаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    'Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 17.04.2026 14:32

    Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқаро шахмат майдонида тарихий натижа қайд этган Жавоҳир Синдоровни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    '“Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди'ning rasmi

    Жамият 17.04.2026 13:27

    “Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди

    Бу бўйича масъул ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.