АсосийЖамият

Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Янги ўзгартишларга кўра, айрим ҳолатларда 7 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

'Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, фойда ёки солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш учун жарималар миқдори оширилди.

Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган янги нормаларга кўра, солиқ тўлашдан анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда бўйин товлаш ҳолатларида 1 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Илгари бундай ҳолатларда асосан жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган эди.

Айни пайтда, агар шахс етказилган зарарни тўлиқ қопласа ёки биринчи марта жиноят содир этиб, текширув жараёнида барча тўловларни амалга оширса, у жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар