1

Қайнонани «она»га, келинни «қиз»га «айлантирувчи» «сеҳрли» қоидалар

СУҒДИЁНА 28.12.2016, 14:37
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
Қайнонани «она»га, келинни «қиз»га «айлантирувчи» «сеҳрли» қоидалар

Янги йил остонасидамиз! Ушбу йилни қаршилаётган қайноналарга келинлари ўз қизларидан-да меҳрибон бўлишларини тилаб қоламиз! Ва уларни ўз қизларига айлантириб қўйувчи оддий, аммо сеҳрли қоидаларни эслатиб ўтамиз!

  • Аввало келинингизни ўз болангиздек кўриб, «қизим, болам», деб уй-рўзғор ишларини эринмай ўргатинг. Байрамга бирга тайёргарлик кўринг. Оила аъзоларингиз қандай таомларни хуш кўришини эслатинг. Ўз ўрнида унинг ҳам фикрларига қулоқ тутинг. Балки келингиз Янги йилни янгича тарзда кутиб олиш сирларини билар!
  • Келиннинг қилган иши, овқати, юриш-туришидан айб қидираверманг. Бошқаларнинг эътирозига ҳам келинингизнинг ёнини олган ҳолда жавоб қайтаринг. Бирор айби бўлса, бошқалардан холи ўзига тушунтиринг.
  • Ҳеч қачон «келиним ёмон чиқди, ўғлимга бошқа хотин олиб бераман», деманг. Бу ҳақда ўйламанг ҳам! Ахир инсонни тарбиялаш мумкин-ку?! 
  • Ўғлингиз, қизларингизга келинингизга совға олиб беришларини маслаҳат беринг. Ўзингиз ҳам унга Янги йил ҳадяси беринг. Бундан унинг кўнгли тоғдек кўтарилади!
  • Набираларингиз билан бирга байрам сайлларига боринг. Фарзандларига меҳрибон, эътиборли эканингиздан келинингизнинг сизга янада меҳри ошади!
  • Қайноналар, оилалар мустаҳкамлиги сизга боғлиқ. Бу энг аввало сизнинг бурчингиз! Келин ҳам, куёв ҳам — фарзандимизнинг жуфти ҳалоли, болдек ширин набираларимизнинг ота-онаси. Ўз фарзандингиздек севиб, ардоқласангиз, улар ҳам меҳру муҳаббатини сиздан аямайди!
  • Янги йилда янада ЯХШИ, МЕҲРИБОН, хуллас калом, СУПЕР ҚАЙНОНА бўлинг!

 

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1