АсосийЖамият

Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлида поездлар қатнови 1 соатга узайтирилди

Бугундан бошлаб Тошкент метрополитенининг ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати ҳар куни соат 05:00 дан йўлга қўйилади.

'Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлида поездлар қатнови 1 соатга узайтирилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, мазкур йўналишда поездлар аввал 06:00 дан 23:00 гача қатнаган бўлса, эндиликда йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида иш бошлаш вақти бир соатга эрта — 05:00 га кўчирилди.

Бошқа линияларда — Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишларида эса поездлар ҳаракати ўзгаришсиз қолиб, ҳар куни 05:00 дан 00:00 гача давом этади.

Шунингдек, метрополитен томонидан янгиланган расмий uzmetro.uz сайти ишга туширилгани маълум қилинди. Унда тизим янгиликлари, лойиҳалар, хизматлар, тарифлар ва йўловчилар учун муҳим маълумотлар мунтазам эълон қилиб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ҳамкасбига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 17:28

    Тошкент вилоятида ҳамкасбига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди

    Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 3 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 824 минг сўм жаримага тортилди.

    'Отабек Бакиров постлари яна текширувга тушди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 16:04

    Отабек Бакиров постлари яна текширувга тушди

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов шикояти ортидан блогернинг эски постлари бўйича материаллар қайта кўриб чиқилмоқда.

    'Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 14:07

    Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Telegram ва Instagram орқали фирибгарлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

    'Ҳарбий полигонда йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 13:42

    Ҳарбий полигонда йирик ёнғин юз берди

    Ҳозирча ёнғин тўлиқ назоратга олинмаган бўлиб, уни бартараф этиш бир неча кун давом этиши мумкин.

    'Балконда кийим осиш ва ҳайвон сақлаш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 12:51

    Балконда кийим осиш ва ҳайвон сақлаш тақиқланди

    Кўп қаватли уйларда яшаш қоидаларига янги чекловлар киритилиб, айрим ҳаракатлар ман этилди.

    'Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 30.04.2026 11:20

    Чирчиқда профилактика инспектори пора билан ушланди

    Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ички ишлар органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.