Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик ойлиги доирасида қидирувда бўлган икки нафар шахс ушланди.
Ички ишлар органлари маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувда бўлган фуқаро Ф.С. тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда қидирувда бўлган фуқаро А.А.нинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшириниб юрган манзили аниқланиб, у ҳам ушланган.






