Республика бўйлаб шамол кучаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади. 6–8 май кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, 9–13 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 6–8 май кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанғ-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–7 май кунлари 17–22°, 8–10 майда 13–18° гача пасаяди, 11–13 майда 15–20° бўлади. Кундузи 6 майда 30–35°, 7–9 майда 25–30°, 10–13 майда 28–33° бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 8 май куни айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 7–8 май кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 6 ва 8 майда 30–35°, 7 майда 32–37°, 9–13 май кунлари 28–33° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8–10 май кунлари айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 8 май куни айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°. Кундузи 6 майда 28–33°, 7–8 майда 30–35°, 9–10 майда 25–30°, 11–13 майда 27–32° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 8 май куни айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 майда 15–20°, 7–13 май кунлари 17–22°. Кундузи 6–8 майда 33–38°, 9–13 май кунлари 30–35° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10–11 май кунлари айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–7 майда 13–18°, 8–13 май кунлари 15–20°. Кундузи 6 майда 28–33°, 7–8 майда 30–35°, 9 майда 27–32°, 10–13 май кунлари 25–30° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8–11 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 6 майда 17–22°, 7–8 майда 20–25°, 9–10 майда 15–20°, 11–13 май кунлари 17–22° бўлади.






