1

Янги йил оқшомидаги иримлар

СУҒДИЁНА 29.12.2016, 11:28
Теглар: Аёл, Оила, SUGDIYONA, Янги йил
Янги йил оқшомидаги иримлар

Аввало яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлаймиз! Иримлар, айниқса, шу байрам билан боғлиқ эканлигига кўпчилик қизиқади. Чунки Янги йилни қандай кутиб олсанг, келгуси ҳаётинг шундай кечади, дейишади. Ишонинг, аммо бирор иримга амал қилолмай қолсангиз, сира куюнманг —  буларнинг кўпи ҳаётни янада қизиқарли қилиш йўлидаги изланишлар-ку?!

  • Агар Янги йил куни янги нарса кийса, келаётган йил омадли келаркан (бу одатни ҳойнаҳой аёллар ўйлаб топишган бўлишса керак, шу баҳонада турмуш ўртоқларидан анчагина пул сўраб оладилар-да!).
  • Янги йилнинг қандай келиши фақат Янги йил кириб келадиган тунга эмас, шу кундан сўнгги ўн икки кунга боғлиқ дейишади. Ҳар бир кун бир ойга тааллуқли бўлади. Мана, масалан, июн ойида дам олишга боришни истасангиз, 6 январ куни фақат дам олинг (фақат бу иш кунингизга тўғри келиб, таътилдан ҳам қуруқ қолиб кетмасангиз бўлгани!).
  • Янги йил дастурхонида таомлар ва ичимликлар мўл-кўл бўлиши керак, шунда бутун йил оилада тўкинлик бўлади. Бу албатта аввало ҳар кимнинг имконияти ва тўкисликни қандай ифодалашига боғлиқ (кимдир бутун бозорни кўчириб келса ҳам дастурхонидан кўнгли тўлмайди, бошқа бировга эса дастурхонда иккита нону қорин тўйгулик таом, яқинларнинг аҳил-жамлиги - шунинг ўзи чексиз бахт!).
  • Янги йилда ҳеч кимга қарз бермаслик керак. Аммо кўпинча буни қилмасликнинг иложи йўқ. Ахир яқин кишингиз шундай кунда муҳтож бўлиб турса-ю, сиз йўқ десангиз? Агар иримларга жуда ишонсангиз, бу кейинчалик сира хаёлингиздан кетмай, ростданам ишингиз юришмай қолиши мумкин. Шу тоифадан бўлсангиз, қарз берманг ва олманг. Аксида эса бунда ҳеч қандай «хатар» йўқ.
  • Янги йил олдидан уйдаги жанжални кўчага чиқармаслик керак, акс ҳолда, йил бўйи уйингиздан тушунмовчилик аримайди. Иримларга ишонасизми, йўқми, ҳар эҳтимолга қарши, бу иримга амал қилиш керакка ўхшайди. Чунки энг асосийси — оиладаги тинчлик (шу баҳонада кўп уришадиган  эр-хотинлар бир умрга ярашиб кетишса ҳеч гапмас!).
  • Янги йил кириши олдидан сўнгги қадаҳни ким ичса, йил унга омадли келади. Буни эса очилган ичимликлар дастурхонда қолиб кетмаслиги учун айтишган бўлса керак. Аммо шу баҳонада қизиқарли бир мусобақа ҳам бошланиб кетиши ажаб эмас.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1