АсосийSUG'DIYONA

«Қайиқча» - фантазиямизни ишга соламиз!

Зарур масаллиқлар: 100 граммдан тайёр қовурилган картошка (айлана шаклда бўлиши керак), пишлоқ, консерваланган маккажўхори ва краб тайёқчаси, шивит, майонез.

Тайёрланиши: 1. Пишлоқни майда тишли қирғичдан ўтказинг. Шивит ва краб тайёқчасини майдалаб тўғранг.

2. Консерваланган маккажўхорини сувидан ажратиб, краб таёқчаси, пишлоқ ва шивит билан аралаштиринг. Майонез қўшгач, бироз муддатга музлаткичга қўйинг.

3. Краб таёқчали аралашмани қовурилган картошка доналари ичига солиб, дастурхонга тортинг.

10 дақиқа

4 кишилик

Бошқа янгиликлар