1

Янги йилда янгиликларга тайёрмисиз?

СУҒДИЁНА 29.12.2016, 15:02
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
Янги йилда янгиликларга тайёрмисиз?

Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Ҳаётимизни ўзгартириш, барини янгидан бошлаш учун қулай имконият! Сиз кўпроқ нимани истайсиз: янги ишга киришними, ортиқча вазндан халос бўлишними, машҳур бўлишними ёки «Оқ отдаги шаҳзода»га турмушга чиқишними? Хўш, жавоб беришга қийналаяпсизми? Яхшиси, қуйидаги тестга диққатингизни қаратинг. Шунда барчаси аён бўлади!

Йўриқнома

Тест саволларини диққат билан ўқиб, ўзингизга маъқул келган жавоб вариантини танланг. Сўнгра жадвал асосида баллингизни ҳисобланг.

1. Ҳар биримиз болалигимиздан янги йилга ўтар кечани мўъжизакор деб ҳисоблаймиз. Тасаввур қилинг, 2017 йилнинг 1 январь тонгида уйқудан кўзингизни очишингиз билан ҳаётингиз сиз истагандек ўзгариб кетди. Ҳолатингизни тасвирлаб беринг...

А) «Чиройли ва шинам уйдаман, маошим икки баробарга  ошган, дунёдаги энг кўркам ва ақлли эрим бор!»

Б) «Севимли ишим бор, ҳар тонг у ерга ошиқаман! Юқори лавозимга кўтаришганини айтдимми?»

В) «Ўзимнинг жонажон уйимдаман, севимли эрим, шириндан-шакар фарзандларим ёнимда. Ҳеч нарсани ўзгартиришни истамайман, чунки мен бахтлиман!»

2. Болалигингизда қандай китобларни севиб ўқигансиз?   

А) «Сеҳргарлар ҳақидаги эртакларни».

Б) «Саргузаштларга бой китобларни».

В) «Севимли китобим бўлмаган».

3. Уйқудан уйғонишингиз осонми? Тонгни қандай қаршилайсиз?

А) «Уйқу бунча ширин бўлмаса?! Тонгда ўрнимдан туришим жуда қийин, доим тушкун кайфиятда кўзимни очаман. Агар қаҳва ичмасам, куннинг ярмига қадар асабийлашиб юраман».

Б) «Ҳар бир бошланган куннинг ижобий томонларини қидираман. Масалан, «Бугун ширин таом тайёрлаб уйимдагиларни хушнуд этаман», «Кеча бошлиғим берган вазифани якунлайман» каби».

В) «Доим соат жиринглашидан икки дақиқа аввал кўзимни очаман. Нонушта тайёрлаб оила аъзоларимни хурсанд қиламан. Ўзимга оро беришга, уй ишларини қилишга ҳам улгураман».

4. Мураккаб вазиятларнинг ҳам ижобий томонини кўра оласизми?

А) «Қийналганимда қувониш қўлимдан келмайди, негаки, ёмонлик бир келса, қўшалоқлашиб келади».

Б) «Имкон қадар барчасини яхшиликка йўйишга ҳаракат қиламан».

В) «Муаммоларга ўралашиб қолиш ярамайди! Йиғи-сиғидан фойда йўқ, ўзимнинг ва яқинларимнинг асабини асрашим керак!»

5. Тасаввур қилинг, дунё бўйлаб саёҳат қилмоқдасиз. Қадимий тарихга эга бўлмаса-да, жуда чиройли шаҳардасиз. Уни сайр қила туриб, «Шу ерда яшашани истайман!» деб хаёл қиласиз. Кейинчи...

А) «Бу шаҳарнинг аҳолисга жудаям ҳавасим келади».

Б) «Шаҳарда яшаш имкониятим бор ёки йўқлиги ҳақида жиддий бош қотираман. Бу ердаги уйларнинг нархи билан қизиқаман».

В) «Бундай ҳолат илгари ҳам рўй берган, ҳозирда ўзим севган шаҳарда истиқомат қиламан».

6. Агар сизга ҳисобида кўп миқдорда пули бор пластик карта берилса ва унга ўзингиз истаган кийимни харид қилишни айтишса, нима қиласиз?

А) «Бу ишни сўзсиз бажараман, аммо бир кун келиб уларни олиб-қўйишса-чи?! Шунинг учун эски кийимларимни сақлаб қўяман».

Б) «Дўконларни айланишдан аввал шкафимни очиб, ундаги либосларимни яқинларимга совға қиламан. Янги кийимларга жой бўшатаман».

В) «Карточкадаги пулни нақдлаштириб, рўзғор учун керакли буюмлар харид қиламан. Қолганига яқинларимга совға-салом оламан».

7. Дугона ва дўстларингиз билан қандай муносабатдасиз?

А) «Бир нечта дугоналарим бор, бироқ сўнгги кунларда янги танишлар орттиришни истаяпман. Бир тарафдан ҳар ким ҳам дўст бўла олмасли бироз чўчитаяпти».

Б) «Очиғи, танишларим бир талай. Ҳамма билан тезда тил топиша оламан. Фақатгина «фейсбук»нинг ўзида мингта «дўстим» бор. Ва бу мен учун чегара эмас!»

В) «Дўстликка жиддий қарайман! Уч-тўртта яқинларим бор. Улар мени ҳар қандай вазиятда қўллашларига ишонаман».

8. Коммунал тўловларни қай тарзда амалга оширасиз? Фақат тўғрисини айтинг!

А) «Ҳар бир тўловни комуннал идоранинг кассасига бориб тўлайман. Шунда хато бўлмайди, маълумотнома ҳам олиш мумкин. Бироқ бунга вақт ажратгунимча очиғи, камида икки марта огоҳлантириш олган бўламан».  

Б) « Ҳар ой коммунал хизматларнинг мутасадди ходимларини хонадонимизга таклиф қилиб, тўловларни амалаг оширамиз».

В) «Барчасини меҳрибон эримнинг зиммасига юклаганман. Ишончли, муҳими муаммолардан ҳоли. Йилнинг бошидаёқ барчасини тўлаб қўяди!»

9. Хорижий тилларни ўрганишга қизиқишингиз борми ёки мактабда олган билимларингизни етарли деб ҳисоблайсизми?

А) «Бир сафар инглиз тилини ўрганишга киришгандим. Аммо қунт қилолмаганим боис чала қолиб кетди».

Б) «Мен инглиз ва рус тилларида бемалол сўзлаша оламан! Тез кунларда япон ёки хитой тили каби бирор мураккаб тилни ўрганиш истагим бор!»

В) «Битта чет тилини зўр биламан! Шунинг ўзи мен учун етарли...»

10. Ниҳоясига етаётган йилдан кўнглингиз тўлдими? Режалаштирган ишларингиз тўлиқ амалга ошдими?

А) «Қатъий режаларим йўқ эди, аммо йил ёмон бўлмади».

Б) «Жудям мамнунман, ўйлаганимдан ҳам кўпроқ ишларни амалга ошира олдим. Келаётган йилдан ҳам умидларим катта!»

В) «Шукр, нолисам бўлмас! Чунки атрофимда қийналганлар кам бўлмади. Менда эса ҳаммаси яхши».

 

Савол №

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

А

3

3

1

1

1

1

1

1

1

1

Б

1

2

2

2

3

3

3

2

3

3

В

2

1

3

3

2

2

2

3

2

2

Натижа:

30 — 22 балл  

Мудом катта марра ва юқори чўққиларни кўзлаб яшаяпсиз. Ўзингизга ва ўзгаларга улкан талаблар қўйгансиз. Келгуси йилга ҳам муносабатингиз ана шундай. Катта режалар тузишни аллақачон бошлаб юборгансиз, ҳаётингизда оламшумул ўзгариш аввало ўз ҳаракатингизга боғлиқ. Аммо ҳаёт бир текис эмас, бирор бир ишингиз тасаввур қилганингиздек бўлмаса, тушкунликка тушиб қолманг.  

21 — 15 балл

Ўз ҳаётингиздан мамнунсиз. Борига шукр қилиб яшайсиз. Тугаётган йилда яхшигина ютуқларга эришган бўлсангиз, ажабланмаймиз! Келаётган йил учун қилган ниятларингиз ҳам талайгина. Барчасига ўз кучингиз ва меҳнатингиз билан эришишни истайсиз. Бунинг учун тиним билмай, бир нафас ҳам тўхтамай ҳаракат қилишга тайёрсиз!  Бироқ баъзан омадга ҳам ишониш зарар қилмайди! Нима ҳам дердик, ОЛҒА!

10 — 14 балл 

Агар мана шундай сусткашлик қилаверсангиз, оғзингиздаги ошни ҳам олдириб қўйишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, 2016 йил давомида ғалаба қозонишингизга бир баҳя қолганда, нима учундир ишларингиз орқага кетган вақтлар ҳам бўлдими? Буларга сизнинг пессимистик руҳда эканлигингиз сабаб эмасмикан? Ҳаёт фақатгина оқ ва қора ранглардан иборат эмас. Агар ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилсангиз, бунга 2017 йилда гувоҳ бўлишингиз мумкин! Бахтингиз ўз қўлингизда!

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади. 

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1