1

2017 йилда сизни нималар кутмоқда? Ҳали бунақаси бўлмаган!

СУҒДИЁНА 03.01.2017, 10:13
Теглар: SUGDIYONA, Янги йил
2017 йилда сизни нималар кутмоқда? Ҳали бунақаси бўлмаган!

Сичқон — ҳамал

Меҳнатингиз роҳатини кўрасиз! Ишларингиз олдинга силжиб, мартабангиз ошади.

Сичқон — савр

Ўзингизнинг ва оилангизнинг манфаатларини кўзлаб ишлашга одатлангансиз. Аммо бу ишларингизни энди қувонч билан бажарасиз. Эвазига молиявий ютуқларга эришасиз.

Сичқон — жавзо

Яқинларингиз сизнинг мададингиз ва маслаҳатингизга муҳтож. Уларнинг илтимосларини ерда қолдирманг, ҳатто, бу ишингизга халақит берган тақдирда ҳам. Тез орада бутун оилангизга фойда келтирадиган таклиф тушади.

Сичқон — саратон

Фитна, ғийбат ва ёлғонга дуч келасиз. Ўзингизга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли уларга аралашиб қоласиз. Агар шу гап-сўзлар исканжасидан чиқиб кетолсангиз,  янги йил омадли бўлади.

Сичқон — асад

Куч-ғайратингиз ошиб-тошади. Ички овозингизга ишонинг. Рақибларингизнинг қопқонига тушмаслик учун янги танишларингизга бор сирингизни гуллаб қўймасангиз бўлгани.

Сичқон — сунбула

Кўп саёҳат қиласиз. Янги таасуротлар, тажриба ва танишлар янги имкониятлар эшигини очади. Қолаверса, кучга тўлиб, янги ғалабаларни қўлга киритасиз.

Сичқон — мезон

Эски алоқаларни тикланг. Яқинларингига таянсангиз, мақсадларингизга эришасиз. Турмушга чиқмаган бўлсангиз, йилнинг ўрталарида ажойиб инсон билан танишасиз.

Сичқон — ақраб

Йил ижод шиори остида ўтади. Истакларингизга қулоқ тутинг, шунда ўзгаришлар сизнинг фойдангизга бўлаётганини кўрасиз. Фитнес, спорт машғулотларига ёзилинг.

Сичқон — қавс

Ўйсиз харажатлар туфайли молиявий ҳолатингиз ачинарли аҳволга келмаслиги учун бюджетингизни режалаштиринг. Шунда анчагина маблағни иқтисод қилиб, уни керакли томонга йўналтирасиз.

Сичқон — жадий

Ўзингизни қўлга олиб, сабрли бўлинг. Яқинларингизга жаҳл қилманг, ишда хушмуомалаликни унутманг. Шу қоидаларга амал қилсангиз, билингки, омад сиз томонда.

Сичқон — далв

Уйга ўралашиб қолишингиз мумкин. Бу ёмон эмаску-я, аммо даромаддан қуруқ қоласиз-да! Сустликни йиғиштириб, олдинга олға босинг!

Сичқон — ҳут

Раҳбариятнинг эътиборига тушиш учун кўп уринасиз. Оқибатда лавозимингиз ошиб, маошингиз кўтарилади. Аммо яқинларингиз сизнинг беэътиборлигингиздан ранжишади, демак, уларга ҳам диққатингизни қаратинг.

 

Сигир — ҳамал. Йилнинг бошида ҳаётингизни тубдан ўзгартирадиган ажойиб ҳодиса рўй беради. Мақсадни тўғри қўя билсангиз, бас. Танишувлар, янгиликлар сизни тинч қўймайди. Хуллас, ҳар бир кунингиз мўъжизага бой бўлади!

Сигир — савр. Нималаргадир эришасиз. Нимага эришиш эса ўзингизга ҳавола. Катта маошми, янги машинами, суюкли ёрми — истаганингизни танланг! Кутилмаган ўзгаришларга ҳам тайёр туринг.

Сигир — жавзо. Барча ниятларингизга эришиб, олдингизга янги мақсадлар қўясиз. Аммо жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Ғалаба қувончини, албатта, туясиз. 

Сигир — саратон. Ҳақиқий бахт насиб қилади. Ўтган йиллардаги нохушликлар бўй кўрсатиши мумкин, аммо уларни сабр билан енгасиз. Ниҳоят, ўз ишингизни очасиз. Бу борада сизга ёрдам берганларни сийлашни унутманг.

Сигир — асад. Соғлигингиз панд берса, ғалабани хаёл ҳам қилманг. Шу боис саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Агар зарарли одатларингиз бўлса, уларни ташланг, спорт билан шуғулланинг, тўғри таомланинг.

Сигир — сунбула. Янги 2017 йил бошланиши арафасида 12 ой учун мўлжалланган аниқ режа тузиб, шунга тўлиқ амал қилинг. Шунда барча ниятларингизга осон эришасиз. Кетдик!

Сигир — мезон. Дўстона муносабатлар ва сермулозаматлилигингиз бизнесда халақит бериши мумкин. Бирор нарсага аҳд қилишдан аввал яхшилаб мулоҳаза қилинг. Ҳеч буўлмаса, ҳафтада бир кунгина дам олинг.

Сигир — ақраб. Секин ҳаракат қилишингизга қарамай, ишларингиз вақтида битаверади. Негаки мулоҳазакорликда ҳам гап кўп. Оилавий масалаларни  ҳам ишонч ва хотиржамлик билан ҳал қилишга эришасиз.

Сигир — қавс. Омад атрофингизда айланиб юрганига қарамай, тинимсиз меҳнат қилишингизга тўғри келади. Ғайратингиз ва ижодкорлигингизни намоён қилинг. Йилнинг охирида натижаси сизни қувонтиради.

Сигир — жадий. Бахтлилар рўйхатининг бошидасиз. Ҳаммаси ички сезгингиз туфайли. Ички овозингизга ишониб анчадан бери орзу қилган мақсадларингизга эришасиз. Таваккал қилиб, ғалаба қозонаверинг.

Сигир — далв. Сал тезроқ ҳаракат қилишни ўрганинг. Камроқ хафа бўлиб, кўпроқ иш қилинг. Тақдир сизга жўнатаётган белгиларга аҳамият берсангиз, хато қилмайсиз. Жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли катта.

Сигир — ҳут. Йил ҳаяжонларга тўла бўлади. Воқелар ривожининг шиддатлилиги боис вақтнинг қандай ўтиб кетганини сезмай қоласиз. Ҳис-туйғуларга берилманг. Яқинларингиз ва дўстларингизни унутманг.

 

Йўлбарс — ҳамал. Лавозимингиз ошади, аммо сиз кутган тарзда эмас. Иш фаолиятингизни ёки яраша жойингизни ўзгартиришга тўғри келади. Қарор чиқаришдан аввал маслаҳатлашинг. Жаҳлдорликни йиғиштиринг, акс ҳолда у акс-садо бўлиб ўзингизга қайтади.

Йўлбарс — савр. Ҳадеб таваккалчилик қилавермай, келажак ҳақида ўйланг. Ўйламай босилган қадам йирик молиявий муаммоларга олиб келиши мумкин. Обрўнгиз тушгани қолади. Сизга тўғри йўл кўрсатувчи дўст керак.

Йўлбарс — жавзо. Муаммоларсиз яшашни истасангиз, ғийбатларга қўшилмай, ўз ишингизни қилинг. Ҳеч кимга ишонманг! Яқин танишингиз панд бериши мумкин.

Йўлбарс — саратон. Кайфиятингиз ҳамиша чоғ бўлгани боис майда омадсизликларга аҳамият бермай мақсад сари интилаверасиз. Йўлингизга  фақат ўйин-кулгу тўсиқ бўлиши мумкин.

Йўлбарс — асад. Қизиқарли саёҳатлар кутмоқда сизни. Бу иш сафарлари ҳам, таътил саргузаштлари ҳам бўлиши мумкин. Меҳнаткашлигингиз боис ҳамкасбларингиз орасида обрў топасиз.

Йўлбарс — сунбула. Агар анчадан бери иш жойингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз, янги йилда буни бемалол амалга оширишингиз мумкин. Чарчоқ ва тушкунликнинг биринчи аломатларини сезишингиз заҳоти, ишларни четга суриб дам олинг.

Йўлбарс — мезон. Қарама-қарши жинс вакилларининг эътиборини ҳис қиласиз. Бу ўзингизга ишончингизни орттиради. Молиявий томондан муаммо кузатилмаса-да, керакмас харажатларни қисқартиринг. Шу йил зўр ҳомий топасиз.

Йўлбарс — ақраб. Янги йил байрамини нишонланг-у, ишга киришаверинг. Хизмат сафарлари самарали бўлади. Оилангизда бошқарувни турмуш ўртоғингизга топшираверинг — бунга вақтингиз ҳам, имкониятингиз ҳам йўқ.

Йўлбарс — қавс. Хоббингизни ташламанг. Мана шу сизга катта даромад олиб келиши мумкин. Қўшимча даромад сира халақит бермайди, шундай эмасми?

Йўлбарс — жадий. Хафагарчиликларни унутиб, эски қадрдонлар билан алоқаларни тикланг. ҳатонгизни тан олиш қийин, лекин ярашгандан кейинги ҳиссиётларни сўз билан изҳор этиш янада мушкул.
 

Йўлбарс — далв. Ўтган йилги чарчоқларни чиқариш учун йилни дам олишдан бошланг. Истакларингизга қарши чиқманг. Топиш-тутишингиз чакки бўлмайди, демак, саёҳатга отланиш мумкин.

Йўлбарс — ҳут. Тез қарор чиқарманг, берилган саволга дарров жавоб қайтарманг, янги танишларга ишонманг. Яхши от кейин чопишини унутманг. Ғолиблик нашидасини хали кўп сурасиз.

 

Қуён — ҳамал. Молиявий барқарорлик сизни кутмоқда. Қиш ойларидан бошлаб иш самарадорлигини ошириш йўлларини кўринг.

Қуён — савр. Ҳаётингизда илк бора иш билан суюклингиз ўртасида бўлиниш нималигини ҳис этасиз. Иккаласи ҳам бирдек эътибор талаб қилади. Икковига ҳам бирдек аҳамият беришга улугришингиз шарт. Муроса қилсангиз бўлди.

Қуён — жавзо. Режаларингиз катта. Уларни амалга оширгани куч ҳам, маблағ ҳам топасиз. Катта ўзгаришлардан кейин ҳаётдан қониқиш ҳис қиласиз.

Қуён — саратон. Йил қизиқарли воқеаларга бой бўлади. Сиздан мардлик, куч ва ақл талаб этилади. Қарорларингиз ўзингизга ва атрофингиздагиларга зарар етказмаслиги керак. Ўзгаришлардан чўчиманг.

Қуён — асад. Йил бошида эҳтиёткор бўлинг. Арзимас фойда учун оилангиз шаъни, қадр-қимматингизни тўкманг. Молиявий ҳолатингиз ўнгланади.

Қуён — сунбула. Ярашишингизга умид ҳам қилмаган кишингиз билан келишиб, ўзаро ҳамкорликда иш бошлайсиз ва бу фойда кетиради. Ўзгаришлан рўй бериши кутилмоқда: тўй, фарзанд туғилиши ёки янги танишув.

Қуён — мезон. Оила аъзоларингиздан ўзингизни олиб қочманг. Уларга ёрдам беришингиз билан ўзингизнинг ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди.

Қуён — ақраб. Қайта тикланиш даври бошланади. Аввалари риоя қилган қоидаларингиз пучга чиқади. Улар билан тезроқ хайрлашинг. Ўзингиз учун муҳим нарсалар рўйхатини тузинг.

Қуён — қавс. Ҳаммага керак бўлиб қоласиз. Ҳамкасбларингиз ва раҳбарлар сизга маслаҳат солишади, билим ва малакангиз билан ўртоқлашишингизни сўрашади. Илтимосларни рад этмасангиз, чўнтагингизга фойда бўлади.

Қуён — жадий. Қалбингизда хотиржамлитк ҳукм сургандагина ҳаётингиз мазмумнини англайсиз. Тинчланиб, фикрларингизни бир ерга йиғинг. Файласуфларнинг асарларини ўқинг, йога машғулотларига ёзилинг, ўзингизни севинг.

Қуён — далв. Боқи-беғамлик нимаси? Танишувлар,  иш ўрнингизнинг алмашинуви, янги романтик учрашув. Тез қарорлар қабул қилишингизга тўғри келади. Ҳаммаси ўз изми билан.

Қуён — ҳут. Ижодга шўнғиб кетасиз. Илҳом парилари билан маза қилиш даври келди. Ўз устингиздан ишлашдан чарчамасангиз бўлгани.

 

Балиқ — ҳамал. Феълингиз тез бўлишига қарамай, шаштингизни бироз туширганингиз маъқул. Бақир-чақир ё ўдағайлаш билан иш битмайди. Акс ҳола омадингизни қочириб юборасиз.

Балиқ — савр. Яқинларингиз, ҳамкасбларингизнинг манфаатларини ёдингиздан чиқарманг. Ахир қийин пайтингизда улар сизга ёрдамга келадилар. Худбинликни йиғиштирсангиз, фойда кўрасиз.

Балиқ — жавзо. Атрофдаги воқеа-ҳодисаларга диққатли бўлинг. Муаммоларни ўз вақтида ҳал қилинг. Ҳар бир қарорингиз фойда олиб келиши кераклигини унутманг.

Балиқ — саратон. Ишда ҳам, оилада ҳам ишларингиз «беш!» Муҳими, кучингизни тўғри тақсимласангиз бўлгани. Ўрталиқни танланг. Карьерани ҳам, рўзғор юмушларини бир маромда олиб боринг.

Балиқ — асад. Ҳурмат қозонасиз, машҳур бўлиб кетасиз. Атрофингизга фақат иқтидорли одамларни йиғишга муяссар бўласиз. Бошқарувчиликда сиздан ўтадигани бўлмайди. Кайфиятингизни кўтарадиган одамлар билан мулоқот қилинг, шунда тоғни толқон қиласиз.

Балиқ — сунбула. Майда-чуйда ишларга чалғимай, яхши даромад келтирадиган ишга кучингизни сарфланг. Ишончсиз битимларга қайрилиб ҳам қараманг.

Балиқ — мезон. Янги ҳунар эгаси бўласиз, дўстлар орттирасиз. Қарор қабул қилишда ақлингизга суянинг. Иккилансангиз яқинларингиздан ёрдам сўранг.

Балиқ — ақраб. Дам олишни кечиктирмай, баҳордаёқ таътилга чиқинг. Рўзғор ишларига ўралашиб қолманг. Соғлигингизни тиклаш ва тинчланиб олишингиз шарт.

Балиқ — қавс. Собитқадамлик, ишчанлик, қунт сизни тарк этмаса, барча соҳаларда муваффақият қозонасиз: пул, соғлиқ, бўлажак жуфтингиз билан танишув. Турмуш қурганларнинг ҳаёти осуда кечади.

Балиқ — жадий. Омадни оҳанграбодек ўзингизга тортасиз. Шукр қилсангиз, ютасиз. Ўйин-кулгу, совғалар ва қувончли онлар кутмоқда сизни.

Балиқ — далв. Атрофингиздаги инсонларни қадрланг. Турмушга қурган-қурмаганингиздан қатъи назар, улардан вақтингизни ҳам, пулингизни ҳам аяманг.

Балиқ — ҳут. Уятчанлик ва андиша ижодкорлар учун кўп ҳам хос эмас. Сизнинг эса ижод қилиш паллангиз келди. Нооддатийликка урғу беринг.

 

Илон — ҳамал. 2017 йили моливий жиҳатдан ва севги борасида омадингиз чопади. Соғ-саломат бўласиз. Воқеа-ҳодисаларнинг рўй беришини аввалдан сезишингизга ўзингиз ҳам қойил қоласиз.

Илон — савр. Ўзингизнинг энг яхши тарафларингизни кашф этасиз. Иқтидорингиз намоён бўлиб, ҳаётда ўз ўрнингизни эгаллайсиз. Топиш-тутишингиз ҳам ўнгланади.

Илон — жавзо. Турмуш қурмаганлар турмуш қуради. Оилалилар уй-жойларини ўнглаб оладилар.  Ўзгаришларга тайёр турсангиз кифоя.

Илон — саратон. Ақлу фаросатингизга тасаннолар айтиб, ҳамма сиздан маслаҳатлар олишга ошиқади. Фақат керилиб кетманг. Ишсиз ёки иш қидираётган бўлсангиз, орзунгиздаги ишни топасиз.

Илон — асад. Яқинларингизга, оила аъзоларингизга интилинг. Улар тақдирингизда муҳим роль ўйнайди, ҳатто молиявий ёрдам ҳам беришлари мумкин. Хотиржамлик сизни чулғайди.

Илон — сунбула. Севги келди! Агар севганингизнинг туйғуларидан кўра сизники кучлироқ бўлса, хафа бўлманг. Вақти келиб, у ҳам сиз деб ёнади-куяди. Ҳаётий принципларингизни, таомланиш ва хулқингизни ўзгартирсангиз, ажаб эмас.

Илон — мезон. Ўтган йилини кимнидир хафа қилган бўлсангиз, албатта, кечирим сўранг. Хатони тан олиш билан омад учун йўл очасиз. Мансабингиз кўтарилишига бир баҳя қолди.

Илон — ақраб. Ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан тез-тез келишмовчиликлар юз бермаслиги учун тилингизга эҳтиёт бўлинг. Дарров ярашиш йўлларини изланг.

Илон — қавс. Ўзингизни назорат қилинг. Акс ҳолда айрилиқ, узилиш рўй беради. Хатоларингизни тан олинг, уларни таҳлил қилиб, такрорламаслик йўлларини изланг.

Илон — жадий. Ўзингизни ҳам унутиб, бошқаларга ёқишга ҳаракат қиласиз. Баъзан ўзингизга ҳам оро бериб туринг. Шунда қувонч сизни тарк этмайди.

Илон — далв. Ниҳоят ишларингизни якунлаб, янги режалар тузишга муваффақ бўласиз. Анчадан бери амалга ошмаётган ишларингиздан ҳам даромад олишга муваффақ бўласиз.

Илон — ҳут. Агар ўтган йили йўқотишлар бўлган бўлса, уларнинг ўрни тўлдирилади. Шундай нарсаларга эришасизки, йўқотганларингиз арзимасдек туюлиб қолади. Уй харид қилишингиз кутилмоқда.

 

От — ҳамал. Молиявий барқарорлик тиришқоқлигингизга боғлиқ. Ҳар бир ишга ғайрат билан киришсангиз, ярим йил ўтмаёқ мақсадингизга эришасиз. Эҳтимол саёҳатга чиқарсиз...

От — савр. Қаддингизни эгиб турган юкдан қутуласиз. Биргина қарорингиз тақдирингизни ўзгартириб юбориши мумкин, фақат таваккал қилишдан чўчиманг. Ёрингиз билан йўлларингиз айро тушса, дўстона муносабатни сақлаб қолинг.

От — жавзо. Эҳтимол, муҳаббат ва карьера борасида барқарорлик сақланиб қолар, бироқ молиявий қийинчиликларга дуч келасиз. Айниқса, қарз олди-бердисида сергакликни йўқотманг.

От — саратон. 2016 йилда сизни ўйлантирган пул билан боғлиқ муаммолар чекина бошлайди. Фақат бор-будингизни машина, уй ёки саёҳатга сарфлашга шошилманг. Режа билан иш кўринг.

От — асад. 2017 йил ҳордиқ олиш учун энг қулай палла. Шундай экан, янги хобби топинг. Масалан, расм чизиш ёки рақс тушишни ўрганинг. Натижада янги қирраларингизни кашф этасиз.

От — сунбула. Қизил товуқ йили «сунбула»лар учун оила йилига айланади. Агар фарзанд кўриш ниятингиз бўлса, 2017 йилда туғилган чақалоқлар оилани мустаҳкамлашини инобатга олиб қўйинг.

От — мезон. Йил бошиданоқ режа тузиб олинг. Шунда йил ўртасида мақсадингизга эришасиз. Оила қуришни ният қилган «мезон»лар йилнинг охирги чорагида ҳаракатни бошлаганлари афзал. Чунки айнан шу пайтда ўрнатилган ришталар мустаҳкам бўлади. 

От — ақраб. Фақат мустақил ва ўз кучига ишонувчи «ақраб»ларгагина бахт ёр бўлади. Балким иккинчи мутахассисликка ўқиш ёки малака ошириш ҳақида ўйлаб кўришнинг вақти етгандир?

От — қавс. Енгил-елпи ҳаёт кечириш одатингиздан воз кечиб, муносабатларга жиддий қаранг. Бу йил «мухлис»ларингиз сони ортса ортадики, асло камаймайди. Улардан энг муносибларини мулоқот доирангизга киритинг.

От — жадий. Йилнинг ўртасига келиб ҳаётингизни ўзгартириш истаги уйғониши мумкин. Балки ишонмассиз, лекин ўзгаришлар сизга фақат ижобий таъсир кўрсатади. 

От — далв. Омад тарк этишини истамасангиз, одатларингизни ўзгартирманг. Атрофдагилардан қочмай, очиқ чеҳра билан муомала қилсангиз, ҳурмат-эътиборга сазовор бўласиз.

От — ҳут. Ақлли бошингизга келган ҳар бир фикрни ёзиб қўйишга одатланинг. Ахир даромаддан қуруқ қолишни истамайсиз-ку, тўғрими?

 

Қўй — ҳамал. Бари олтинчи сезгингизга боғлиқ. У қай йўлни танлашингизни кўрсатади. Ҳаётингизда кутилаётган энг катта янгилик эса тўй!

Қўй — савр. 2017 йилда энг биринчи амалга оширадиган ишингиз ўзингизни яхши кўриш бўлсин. Айнан шу туйғугина йўлингизда учрайдиган синовларни енгишда асқатади.

Қўй — жавзо. Тақдирингизни ўзгартириб юборадиган ҳодисани ўтказиб юбормаслик учун зийракликни йўқотманг. Етти ўлчаб — бир кесишни ўргансангиз, қоқилмайсиз.

Қўй — саратон. Ишларингиз ўнгидан келаверганидан омад калитига эга чиққандек ҳис этасиз ўзингизни. Лотореядан ютуқ чиқиши ёки катта совғага эга бўлишингизнинг эҳтимоли юқори. Шундай пайтларда яқинларингизни унутиб қўйманг.

Қўй — асад. Ноодатий воқеа-ҳодисаларнинг марказига тушиб қоласиз. Кўмак сўраганлардан ёрдамингизни аямасангиз, баҳорда катта ўзгаришлар юз беради. 

Қўй — сунбула. Ишхонада қатъият ва сабрни маҳкам тутсангиз адашмайсиз. Бироқ ўзингизни урунтириб қўйсангиз, саломатлигингиз безовта қилиши мумкин. Танангизни зўриқтирманг.

Қўй — мезон. Шу йўсинда давом этсангиз, йилнинг ўрталарига келиб лавозимингиз ва маошингиз ошади. Шунингдек, 2017 йил ўз бизнесингизни йўлга қўйсангиз, тезда оёққа туриб оласиз.

Қўй — ақраб. Касбингизни ўзгартиришингиз ёки ўзингиз учун янги тажриба орттиришни исташингиз мумкин. Мағлубиятга учраш эҳтимоллари ҳақида ўйламанг-да, кўнглингиз тусаган машғулот билан шуғулланинг.

Қўй — қавс. Бу йил ўрганишингиз лозим бўлган энг асосий нарса — муросаи мадора! Қизил товуқ йили сиз кутгандек бир текис ўтмаслиги мумкин.

Қўй — жадий. Кўнгил масалаларида ҳаммаси жойида бўлади. Муҳими жуфтингизни хавотирланишга мажбур қилманг. Яқин кунларда тақдир сизга кўмаклашадиган инсонни рўбарў қилиши кутилмоқда.

Қўй — далв. Бу йил худбинлик сизга хужум уюштиради. Унинг тузоғига тушмаслик учун хоҳиш-истакларингизни жиловлашни ўрганинг.

Қўй — ҳут. Ҳуда-беҳудага хафа бўладиган одат чиқарасиз. Шу сабаб дўстларингизнинг сони камаяди. Бироқ яқинларингиз сизни ташлаб қўймайди. Сиз ҳам уларни ардоқланг.

 

Маймун — ҳамал. Гарчи омад ортингиздан эргашиб юрса-да, шошқалоқлик ва ўйламай иш қилиш одатларингиз муаммо туғдиради.

Маймун — савр. Таваккалга рози бўлсангиз, қўл урган ишларингиз ўнгидан келади. Пишиб турган ошни тагига олдириб юборишни истамасангиз, юмушларни ортга суришни бас қилинг.

Маймун — жавзо. Янги билим ва кўника орттиришдан қочмасангиз, мартабангиз ортади. Табиийки, даромадингиз ҳам! Муҳими, ҳаракатдан тўхтамаслик. 

Маймун  — саратон. Йилнинг бошиданоқ ўзгаришлар тўлқини остида қоласиз. Ҳатто вазият ўнгланмасдек туюлган тақдирда ҳам умидингиз узманг. Ахир инсон синовларда тобланади.

Маймун — асад

Қарама-қарши жинс вакилларининг эътибори-ю ширин сўзлардан безор бўласиз. Маза қилиб ҳордиқ чиқаришингиз учун яхши имконият юзага келади. Улардан унумли фойдаланинг.

Маймун — сунбула. 2017 йил кутилмаган совғаларга бой бўлади. Нуфузли лавозимни эгаллаш имконияти туғилади. Яхши инсонлар билан танишасиз.

Маймун — мезон. Фақат маблағ топиш ҳақида ўйлайвермай дунёқарашингизни кенгайтиришга интилинг. Вақтингизни ўз устингизда ишлашга сарфланг. Шунда катта даромад олиш эҳтимоли юзага келади.

Маймун — ақраб. Қизил товуқ йилида чинакам эрк нималигини туясиз. Севимли машғулотингиз ва ниҳоят фойда келтира бошлайди. Энг муҳими, яқин кишиларингиз доим ёнингизда бўлишади.

Маймун — қавс. Одамлардан қочишни бас қилинг-да, бироз киришимли бўлинг. Шунда бу йил ҳаётингизда кутилмаган ўзгаришлар юз беради. Ўзингизни севишни ўргатадиган инсонни учратасиз.

Маймун — жадий. Ўйламай қабул қилган қарорларингиз туфайли панд ейсиз. Яхшиси, синалган инсонлар билан алоқаларни мустаҳкамланг. Севган ёрингизнинг кўнглини олишга интилсангиз, сайи-ҳаракатларингиз бесамар кетмайди.

Маймун — далв. Қизиқарли таклифларни рад этишга шошилманг. Шунда даромадингиз бир неча баробар ортади. Ўзингизни ёқимли харидлар билан хушнуд этасиз.

Маймун — ҳут. Йил давомида сабрингиз синовдан ўтади. Албатта, мукофоти ҳам шунга яраша. Қарорларингиз оилангиз фаровонлигига таъсир кўрсатишини ёддан чиқарманг.

 

Товуқ — ҳамал. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун энг қулай фурсатдан фойдаланиб қолинг. Таваккал қилишни истамасангиз, даромадингизни кўпайтиришнинг бошқа усулларини изланг.

Товуқ — савр. Ўтган йили яхши меҳнат қилдингиз, пешана терингиз билан топганларингизни беҳуда сарфламанг. Катта пул тикиб қалтис иш бошламаганингиз маъқул. 

Товуқ — жавзо. Йилни тинч ва хотиржам ўтказишини истасангиз, ғийбатларга қулоқ солманг. Дўсту душманни фарқлаб олсангиз, иғвогарларнинг тузоғига тушмайсиз. Мушкул вазиятларда қалбингизга қулоқ тутинг.

Товуқ — саратон. Серғайрат инсон эканингизни атрофингиздагилар яхши билишади. Бироқ баъзида бу одатингиз панд беради. Ҳар бир ишда меъёр борлигини унутмасангиз бўлгани.

Товуқ — асад. «Асад»лар ишда ҳам, уйда ҳам яқинларининг тавсияларига суянишга одатланишган. Йилнинг биринчи ярмида сафарга чиқмасликка ҳаракат қилинг.

Товуқ — сунбула. Ижод қилишингиз учун барча имкониятлар мавжуд. Мансаб пиллапояларидан одимлашингизда ҳам айнан шу қобилиятингиз қўл келади. Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг.

Товуқ — мезон. Яқинларингиз қарз сўрашса, рад этмаганингиз маъқул. Вақти-соати етганида ортиғи билан қайтаришади. Кузга бориб ечимини кутиб ётган муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Товуқ — қавс. Қизиққонлигингиз ишингизни ортга суриши мумикн. Шу одатингизни бартараф этсангиз, маблағингиз ҳам, дўстларингиз ҳам кўпаяди.

Товуқ — жадий. Собитқадамлигингизга кўпчиликнинг ҳаваси келади. Фақат иш билан чалғиб, оилангизга вақт ажратиш эсингиздан чиқмасин.

Товуқ — далв. Асосий вақтингизни дўкон айланиш ва харидларга бағишлайсиз.  Бироқ кераксиз нарсаларга пул сарфлаб қарзга ботиб қолманг. 

Товуқ — ҳут. «Ҳут»лар учун 2017 йил серҳашам ва қувончли кечади. Уйда ҳам, ишда ҳам, дам олишда ҳам ҳаётнинг барча яхшиликлари сиз томон йўналтирилган. 

 

Ит — ҳамал. Мана, сизнинг даврингиз келди. Қўлингиз теккан ҳар бир иш гуркираб ривожланади. Ҳеч иккиланмай таваккал қилаверинг.

Ит — савр. Ёлғиз «савр»лар ўз жуфтларини топадилар. Молиявий аҳволингиз ҳавас қилгулик даражага етади. 

Ит — жавзо. Муҳаббатингиз ёки яқин дўстингиз ёнгинангизда-ю, кераксиз майда-чуйдаларга чалғиб, унга эътибор бермаяпсиз. Шунингдек, қизил товуқ йилида ўз устингиздан ишлашдан тўхтаманг.

Ит — саратон. 2017 йилда ҳаётингизни муҳаббат бошқаради. Жуфтингизга ҳам, болаларингизга ҳам меҳрингиз тобланади. Яқинларингиз сиздан қувват олиб, катта ютуқларга эришадилар.

Ит — асад. Кўчмас мулк сингари катта харидларни амалга оширмаганингиз маъқул. Шу билан бирга, юлдузлар фақат ишонган инсонларингизга қарз беришни тавсия этишмоқда.

Ит — сунбула. Кишиларни оҳанрабодек ўзингизга жалб этасиз. Натижада бегоналар ҳам юз йиллик қадрдонингизга айланади. Оилали «сунбула»лар турмушнинг муштига учрашлари мумкин. оқиллик билан бунга чап беринг.

Ит — мезон. Қизил товуқ йили эшик қоққан кундан бошлаб баъзи дўстларингиз оқибатсизлик қилишлари мумкин. Бундан тушкунликка тушманг. Ҳаётнинг ўзи сарагини саракка ажратиб бераяпти, ахир.

Ит — ақраб. Баъзида атрофингиздагилар сизни тушунмаётгандек, унутиб юборгандек туюлса-да, аслида доим қалбларида сақлашади. Эҳтимол ўзингиз ташаббусни қўлга оларсиз? 

Ит — қавс. Гарчи далиллар шахсий фикрингизга қарши турган бўлса-да, қарорларингизни ўзгартирманг. 2017 йилда молиявий аҳволингиз ўзгармайди. Муаммоларингизни эса босиқлик билан ҳал этинг.

Ит — жадий. Анчадан бери кўзлаб юрган марраларингизга эришасиз. Ёнингизда синалган дўсту ёрингиз борлиги жуда қўл келади.

Ит — ҳут. Хаёлингизда «пишитиб» юрган режаларингизни амалга оширишни кечиктирманг. Эски яраларингиз янгиланиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

 

Тўнғиз — ҳамал. Тақдир сизга фойдали таниш-билишлар ва катта миқдордаги маблағни йўлламоқчи. Улардан ўз ўрнида фойдалана олсангиз, пичоғингиз мой устида бўлади.

Тўнғиз — савр. Бу йилда барча ҳаракатларингиз оилани мустаҳкамлашга қаратилиши лозим. Тушунмовчиликлар муносабатларингизга соя солишига йўл қўйманг.

Тўнғиз — жавзо. 2017 йилда ашаддий душманингиз — димоғдорликдан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ўзгартириш орқали янада янги марраларга эришасиз. 

Тўнғиз — саратон. Ўтган йили бироз танбаллик қилганингизни тан олинг-да, бу йил бор шижоатингиз билан меҳнат қилишга сўз беринг. Қаршингизда шундай эшиклар очилаяптики, бунақасини ҳатто тушингизда ҳам кўрмагансиз.

Тўнғиз — асад. 2017 йилнинг боши ўйин кулгу ва хушкайфиятда ўтади. Охиригача шу қувноқликни сақлаб қолинг. Яқин инсонингизнинг кўнглига қулоқ тутинг. Бу тушунмовчиликларни бартараф этишга кўмаклашади.

Тўнғиз — сунбула. Диққатингизни бир йўналишга қаратганингиздагина муваффақиятга эришасиз. Юлдузлар бирор спорт тури билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Шунингдек, фойдали таомнома ҳам эътибордан четда қолмасин.

Тўнғиз — мезон. Йилнинг иккинчи ярмида қўшимча даромад олишингиз учун қулай имконият туғилади. Бу пулларга қимматбаҳо металлардан бирини харид қилсангиз, янглишмайсиз. Қаътиятингизни намоён этсангиз, кўпчиликнинг хурматига эришасиз.

Тўнғиз — ақраб. Йил бошида ишхонада кичик муаммолар вужудга келса-да, иккинчи ярмида тақдирингизга таъсир қилувчи инсонни учратасиз. Агар ишингизни ўзгартириш ниятингиз бўлса, ҳеч иккиланмай биринчи қадамни ташлайверинг.

Тўнғиз — қавс. «Қавс»ларнинг асосий шиори «Бошингга не иш келса, тилингдан бил…» бўлиши керак. Агар суяксиз тинлини жиловлай олсалар, бари яхши бўлади. Қизил товуқ йили баракали келади.

Тўнғиз — жадий. Жуфтингиз кутилмаган совғалар билан кўнглингизни кўтаради. Йилнинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ёмонлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун шўр ва аччиқ егуликлардан воз кечинг.

Тўнғиз — далв. Омаддан бошингиз айланиб қолмаса бўлгани. Фақат амалга оширолмайдиган ваъдаларни беришдан эҳтиёт бўлинг.

Тўнғиз — ҳут. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган янгиликлар юз беради. Бироқ карьерангизда чекиниш кузатилиши мумкин.

 

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1