АсосийSUG'DIYONA

Қуймоқли салат - ажойиб ва тўйимли «микс»

Зарур масаллиқлар: 250 граммдан қайнатилган товуқ гўшти ва дудланган гўшт, 200 гр. тайёр сабзи салати, 150 гр. карам, 3 дона тухум, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ ун, 1-2 ош қошиқ сув, майонез, ёнғоқ мағзи, туз. 

Тайёрланиши: 1. Дудланган гўшт, қайнатилган товуқ гўшти ва карамни  сомонча шаклида тўғранг.

2. Тухумни санчқи билан кўпиртириб, ун, сув ва туз қўшинг. Қиздирилган ўсимлик ёғида қуймоқларни  пишириб олиб, уларни ҳам сомонча шаклида тўғранг.

3. Барча тўғралган масаллиқлар ва сабзи салатини аралаштиринг. Майонез солиб, юзига майдаланган ёнғоқ мағзини сепинг.

Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа

6 кишилик

Бошқа янгиликлар