1

«Мендан бошқа яна икки хотин…»

СУҒДИЁНА 06.01.2017, 10:54
Теглар: Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
«Мендан бошқа яна икки хотин…»

— Йигирма уч йиллик турмушимизда тўрт нафар фарзандга ота-она бўлдик. Бошида роса қийналиб яшадик. Елиб-югуриб тадбиркорликни йўлга қўйдик, рўзғоримизга қут-барака кирди. Ҳозир биздан бойроқ одам йўқ. Бироқ семизликни қўй кўтарар экан. Хўжайиним пул кўплигидан хотинни учта қилди. Оиламиз билан меҳнат қилиб топаётган пулимизни маишатига совураётган хиёнаткор эр билан яшагим келмай қолди. Болаларимнинг тирик етим бўлишини истамайман. Нима қилсам экан?

Нозанин, Навоий вилояти

— Тақдирингизга ёзилганларни эшитиб, “Олтин балиқча” эртаги ёдимга тушди. Тешик тоғоранинг бутун бўлиб қолишини умр бўйи орзу қилган бечора кампир маликага айлангач, босар-тусарини билмай қолгани каби хўжайинингизни пул қутуртирибди. Афсус!

Қадим ҳикматларда донишмандлар ҳар бир воқеа-ҳодисанинг оқибатини инсоннинг қилмиш-қидирмишида деб билганлар. Уйини ўғри урган одамдан: «Ишқилиб топаётган молинг ҳалолмиди?” деб сўрашади. Ҳадиси қудсийда эса: «Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп) гапирибсан», деб мараҳамат қилинади. Бу гап-сўзлардан дилингиз оғримасин, бироқ ўзингизни, қилаётган касб-корингизни бир тафтиш қилиб кўринг-а. Қаерда хато кетдингиз? Қолаверса, келаётган молу давлатдан муҳтож одамларга, улашаяпсизми, қўни-қўшничилик ҳаққини адо этаяпсизми? Ота-она, қайнона-қайнота ҳолидан бохабармисиз? Уларнинг ҳолидан хабар олиб,  танг аҳволингиз борасида маслаҳат сўранг. Ҳарҳолда сизнинг оилангиз муаммосини, дардингизга қандай малҳам босишни яхши билишади.

Қалбларга шифо бўлгувчи яна бир ҳадис: «...менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса(жаннат)га эришолмайсиз». Аёл киши она бўлгани учун ҳам болаларининг бахти учун кўп азиятларга чидаб яшашга маҳкум бўлади. Ҳатто ўзи яшашни истамаган, уни хўрлаган эр билан ҳам болалари ҳурматидан умргузаронлик қилади. Бироқ ҳар бир азият ва жафонинг орқасидан яхши кунлар келиши тайин. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Бу ҳаётий фалсафа ҳақиқатнинг ўзгинаси. Сиз ҳам сабр-бардошингиз эвазига фарзандлардан яхши кунларни кўрасиз. Эрингизга Худо инсоф берсин, илоё.

Сингилжоним, бу кўҳна дунёга баъзида фалсафий назар ҳам ташлаш керак. Назаримизда, ҳаёт мураккабликлардан иборат, яшаш қийин туюлади. Биров ночорликдан нолиса, биров бойликдан тинчини йўқотади. Аслида эса ҳаётда яшашни осонлаштириш ўз қўлимизда. Аёл киши эркакка нисбатан эзгуликка, муросага мойил. У тинчлик-хотиржамлик тарафдори. Оиласини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашади. Шу сабаб ҳам кўп нарсани кечириб, аламларни ютиб, мулоҳаза билан фикр юритади. Чунки аёл ҳаёт посбони. Эркак зоти эса ҳукмронлик қилишни севади, айтгани айтган, дегани деган бўлишни истайди ва шунга интилади. Моддий имкониятлари яхшиланса, маишат, роҳат-фароғатни истаб қолади. Албатта, бу  ҳамма эркакларга хос хислат эмас, бироқ шундайлар орамизда борлиги, оиласининг шаъни, фарзандлар келажагини ўйламайдиганлар хилига аёллар ўзгача муомала-муносабатда бўлишади, бу эса «аёл макри» деб аталади. Мазкур ҳолатдаги макр оилани сақлаб қолиш учун моҳирона ижро этиладиган санъатдир!

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1