АсосийSUG'DIYONA

«Яшил чироқ» салати - совуқ кунларда ошга шерик бўлади!

Зарур масаллиқлар: 1 кг. яшил помидор, 1 дона сабзи, 8 бўлак саримсоқпиёз, 7-8 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, 2 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ туз, яримта қизил қалампир, 2 чой қошиқ эзилган кашнич, 2-3 та кашнич уруғи, ярим боғ петрушка ва кашнич.

Тайёрланиши: 1. Сабзини катта тишли қирғичдан ўтказинг. Ярим ош қошиқ туз ва 1 ош қошиқ шакар сепиб, қўлингиз билан яхшилаб аралаштиринг. Токи шарбати ажралиб чиқсин ва сабзилар юмшоқ бўлсин.

2. Яшил помидорни айлана шаклда тўғраб, сабзига қўшинг.

3. Туз, шакар, кашнич ва майдалаб тўғралган саримсоқпиёзни ҳам солинг.

4. Қиздирилган ўсимлик ёғида айлана шаклда тўғралган пиёзни қовуринг. Пиёз тилларангга киргач, майдаланган қалампир бўлаклари ва кашнич уруғини солинг. Бир неча дақиқа қовуриб оловдан олинг.

5. Қовурилган пиёзни ҳам яшил помидорга қўшасиз. Сирка ва майдаланган кўкатларни солиб, яхшилаб аралаштирасиз-да, 10-12 соатга музлаткичга қўясиз.

35 дақиқа

6 кишилик

Бошқа янгиликлар