1

Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 хона гули

САЛОМАТЛИК 09.01.2017, 15:21
Теглар: Гўзаллик, SUGDIYONA
Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 хона гули

1980-йиллар оxирида НАСА ва АҚШ ландшафт пудратчилари уюшмаси космик обьектларда ҳавони тозалашнинг турли ҳил усулларини ўрганишди. Кузатишлар натижасида, бир неча ҳил гуллар космик обьектларда ҳам, уй шароитида ҳам ҳавони аъло даражада тозалаши аниқланади. Эътиборингизга ана шу  гуллар рўйxатини тақдим этамиз.

1.      Ошxона учун

Азалия гули нафақат гўзаллиги билан кўзни қувонтиради, балки ошxонада ишлатиладиган идиш ювиш воситалари таркибидаги формальдегид ва бензолни ўзига ютиб, ҳавони тозалайди.

2.      Болалар хонасига

Гербера гули болалар хонасидаги пластмасс ўйинчоқлар, синтетик толалар таркибидаги зарарли моддалардан болаларни ҳимоя қилади.

3.      Меҳмонхона

Бенжамин фикуси ҳавони яxши намлантириб, аммиак, формальдегид каби моддалардан хонани тозалайди. Шунингдек, бу гулни принтер ва ҳужжатдан нусха кўчириш мосламаси (ксерокс) олдига қуйсангиз, улардан чиқаётган ксилола, толуола моддалари сизга зарар келтирмайди.

4.      Ётоқхонага.

Инсоният алоэ вера гули билан дўстлашганига 6000 йилдан ошди. Мисрда бу ўсимликни ҳатто мангулик гули деб номлашган. Шундан буён бу гул табобатда кенг ишлатилиб келинади. Алоэ гули кечаси ўзидан кислород чиқариб, карбонат ангидрид газини ютади, сиз эса тоза ҳавода ором оласиз.

5.      Иш хонаси

Кактус гули бошқа гулларга қараганда компютердан тарқалаётган электромагнит нурларидан ҳимоя қилади.

6.      Даҳлизга

Сояни хуш кўрувчи колеус гули, доимий ўғитлаш ва кўчириб ўтказишларга эҳтиёж сезмайди. Елвизакни ҳам яxши қабул қилади. ҳавони аъло даражада тозалаб, ранг-баранглиги билан даҳлизга зеб беради.

7.      Уйнинг айвон қисми

Геран гули ҳавони дезинфекция қилиб, уни бактериялардан ва куядан ҳимоя қилади. Гулдан чиқаётган эфир ҳидлари бутун айвонни қоплаб, дам олиб ўтиришингиз  учун замин яратади.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1