1

Қон қуюлиши – хавфли!

САЛОМАТЛИК 09.01.2017, 15:27
Теглар: Саломатлик, SUGDIYONA
Қон қуюлиши – хавфли!
  • Ёшим 61да. 2-гуруҳ ногирониман. Қоним қуйилган, шу сабаб ўзимни доим беҳол сезаман. Бу нима сабабдан рўй беради ва давоси қандай?

Шоира САЛИМОВА, Наманган вилояти

Одатда, қон қуюқлашгани ҳақида шифокордан эшитамиз. Унгача бемор бош оғриғи, тушкунлик, хотира пасайиши каби белгилардан шикоят қилиб юраверади. Ташҳис тўғрилигини қон таҳлиллари тасдиқлагач, ўз вақтида даволаниш зарур. Акс ҳолда, ҳаётингизга депрессия, қонда тромб йиғилиши ва юрак касалликларни чақирган бўласиз. Хўш, аслида ҳам қон қуйилишининг сабаблари нима? Мавзу юзасидан ички касалликлар шифокори Нигора АҲМЕДОВА маълумот беради.  

САБАБИ – ҲАЁТ ТАРЗИМИЗДА

Қон қуюлишига совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, ҳатто баъзи маҳсулотлар сабабчи бўлиши мумкин. Бемор уйқучан, беҳол, жиззаки, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади, қон босими кўтарилади, оғзи қурийди, қўл-оёқлари доим муздек бўлади. Нотўғри овқатланиш, организмда гижжа борлиги, стресс ва дармондори етишмаслиги ҳам қон қуюқлашишига олиб келиши мумкин.

ҚОННИ ҚУЮЛТИРАДИ:

Шакар, пишириқлар, картошка, банан, тухум, гречиха ёрмаси, газли ичимликлар, холодец (дириллоқ), узум, фаст-фуд ва қовурма таомлар, ўсимликлардан – далачой ва газандаўт. Уларни имкон борича таомномада камайтиринг.

ДИҚҚАТ:

*юракни даволашда ишлатиладиган сийдик ҳайдовчи дори воситалари;

*шаҳватни кўтарувчи дори воситалари,

*ҳомиладорликдан сақловчи дори-дармонлар қонни қуюлтириш хусусиятига эга.

Уларни қабул қилишда меъёрни ошириб юборманг.

ДАВОЛАНИШДАГИ 7 ТАВСИЯ

  1. Қоннинг умумий ҳамда биокимёвий таҳлилини топширинг.
  2. Тезроқ ички касалликлар шифокор (терапевт) кўригидан ўтинг. Муаммонинг ечими оддий дори препаратларида бўлиши мумкин. Лекин дори воситаларини ўз билганингизча, қабул қилишни маслаҳат бермаймиз.  
  3. Кун давомида соф суюқлик – оддий қайнатилган ёки газсиз минерал сувни 2,5-3 литргача ичиш, қонни суюлтирадиган маҳсулотлар – анжир, саримсоқпиёз, кўкпиёз, шотут, бодринг, цитруслилар, қизил булғор қалампири, олма, олча, лимон, ўстирилган буғдой, помидор, балиқ, какао, анор, денгиз карами, кунгабоқар пистасини имкон қадар кўпроқ истеъмол қилиш керак.   

Мажнунтол, тут дарахтининг илдизи, пўсти табиий аспирин ҳисобланади. Ушбу дарахтлардан бирининг пўсти ёки илдизини майдалаб, бир ош қошиғини бир стакакн сувда қайнатиб ичилса, қон тозаланади ва қуюлишдан ҳоли бўлади.

  1. Наҳорга икки пиёла иссиқ қайнатилган сув ичиб, ортидан бир ош қошиқ зиғир ёки зайтун мойидан қабул қилишни канда қилманг.  
  2. Ётишдан 1 соат олдин пиёда сайр қилиш, югуриш қонни суюлтиради. Машқни уйда, турган ҳолатда ҳам бажариш мумкин.   
  3. Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб, зулук билан даволанишни ҳам синаб кўрса бўлади. Фақат ушбу муолажа махсус тиббий муассасаларда, мутахассис назоратида бажарилиши шарт. Билиб-билмай, ўзингиз мустақил қўлламанг.  
  4. Майдаланган дафна япроғининг бир чой қошиғи бир чимдим кўк чой, икки бўлак лимон билан аралаштириб, дамланади. Озроқ асал қўшиб, чой сингари кун давомида ичилади. Шунингдек, занжабил ва долчин солиб дамланган чойлар ҳам ушбу муаммони тез ва самарали ҳал этишда ёрдам беради.  

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади. 

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1