АсосийSUG'DIYONA

Офисингиз учун энг яхши 6 гул

Адениум

Ушбу қаноатли ўсимликни одамлар  жингалак қирққулоқ деб ҳам аташади. У бошқа қирққулоқлар каби сояни ва турпоғи доим нам бўлиб туришини ёқтиради. Бироқ елвизакларга сира тоқат қилолмайди. Идорангиз йўлакларига жойлаштирсангиз, сира янглишмайсиз.

Аукуба

Бу гул субтропик ўрмонларда ўсгани сабаб соя-салқинга шунчалик кўниккан-ки, ёввойи табиатда аукуба ўсадиган жойларда бошқа ўсимликлар деярли ўсмайди. Шунинг учун бу гулни ёруғлик кам етиб келадиган бурчакка жойлаштирсангиз, барглари янаям чиройли тусга киради.

Драцена

Бу гул ярим соя жойларда, айниқса, яхши ривожланади. У ёруғликни ёқтирса-да, тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурларига сира тоқат қилолмайди.

Сансевиерия

Баъзилар бу гулнинг «қайнона тили» деб ҳам аташади. Ҳатто, йил давомида қуёш нури тушмайлиган жойларда ҳам яхши ривожланади. Агар  қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган токчага қўйсангиз, барглари сарғая бошлади. Ўсимликни ҳафтада бир марта суғориб туриш мақсадга мувофиқ.

Спатифиллум

Идорангизнинг кўркига кўрк қўшувчи бу гулни имкон қадар деразага яқинроқ ерга жойлаштиринг. Чунки гуллаш арафасида унга кўпроқ қуёш нурлари талаб этилади.

Монстера

Бу катта тропик ўсимлик офисингизнинг узоқ бурчагида 2 метргача ўсиши мумкин. Бироқ синиб қолмаслиги учун қаттиқроқ тиргак тираб қўйишни унутманг. 

Бошқа янгиликлар