АҚШнинг Лос-Анжелес штатида “Олтин глобус” кинофестивали бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур кинофестивалда иштирок этган ягона ўзбекистонлик машҳур инсон Лола Каримова-Тиллаева бўлди.
Мазкур фестивалга Лола Каримова турмуш ўртоғи Темур Тиллаев билан бирга ташриф буюрди.
Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
“Турмуш ўртоғим билан кеча Лос-Анджелесда бўлиб ўтган "Олтин Глобус" кинофестивалида”, — деб ёзди Лола Каримова Темур Тиллаев билан тушган суратини изоҳлаб.
Маълумотларга кўра, Лола Каримова нуфузли фестивалда дизайнер Том Форд либосида намоён бўлган.