1

Меҳрибон оналарнинг 5 тури

СУҒДИЁНА 10.01.2017, 16:05
Теглар: Она, Оила, Бола, Она ва бола, SUGDIYONA
Меҳрибон оналарнинг 5 тури

Она борки,  дилбанди ўсиб-униши учун бор кучини сарфлайди. Аммо баъзан бола тарбиясида хатога йўл қўяётганини тушунади-ю, сабабини билолмай қийналади. Галдаги маслаҳатларимиз мана шундай меҳрибон аёлларга.

 

Роботми ё зобит?

У тарбия борасида кўп китоб ўқийди, «ўргимчак тўри»га кириб, маълумотлар йиғади. Бола – тарбияланувчи, шу боис баъзан унинг истакларига эътибор бериш кераклигини унутади. Масалан, бола вақтида овқатлантириш шарт! Ёки робот-она кичкинтойни кунига 20 марта қучоқлаш, кунига 6 соат кўтариб юриши керак, деб ёзилганини ўқиб, бу меъёрларни ҳам тўла-тўкис бажаришга киришади. Бунда на ўзининг, на фарзандининг феъл-атвори, эҳтиёжи, хоҳиши, кайфиятини инабатга олади.

Хавф: бундай юзакилик, фақат мақсад сари олға юриш бола билан она ўртасидаги самимийликка путур етказиши мумкин.

Чора: ҳар бир «она ва бола» жуфтлиги шунчалар ноёбки, уларга ягона қоида ишлаб чиқиб бўлмайди. Шундай экан, қоидаларга кўр-кўрона амал қилишнинг ҳам, уларни қидириб топишга вақт сарфлашнинг ҳам ҳожати йўқ.

 

Ҳали ўзи бола-ку...

У ҳамма учун «ёш», ҳатто ўзи учун ҳам. Бу «қизалоқ» нуқул хато қилиб қўйишидан, айбдор бўлиб қолишдан қўрқади. У шу пайтгача доимо катталарнинг измидан чиқмаган. Бундай оналар нўноқ ва эпсизликлари сабаб болага зиён етказишдан қўрқадилар: «Кўтараман деб туширворсамчи, чўмилтираман, деб бурнига сув киритворсамчи?»

Хавф: ўзларига ишонмаганлари сабаб болани чин дилдан яхши кўришларига қарамай, кичкинтой она меҳри ва эътиборидан бебаҳра қолиши мумкин.  

Чора: бенуқсон одам, беками кўст она бўлмаслигини тушунишингиз керак. Бошқалар ҳам сиз каби хато қилишган, иккиланишган, ўзларини айбдор ҳис қилишган. Демак, аста-секинлик билан тажриба орттириш керак.

 

«Ҳушим келди»

У кайфият одами: бир қарасанг, дилбандини эркалашга тушади, бир қарасанг, жаҳли чиқиб, дилбандига аччиқ қилади. Ўз ҳиссиётларини бошқаролмайди, гўдакни тушунишга ҳаракат қилмайди, тез-тез фикри ўзгаририб туради, арзимаган баҳона билан тарбия тизимини, энагани, шифокорни алмаштириши  мумкин.

Хавф:  кичик болалар одатда кун тартибига, ҳаракатлар кетма-кетлигига, ҳатто нарсаларнинг бир жойда туришига ўрганади. Тинимсиз ўзгаришлар туфайли кичкинтой ноаниқликлар гирдобидан чиқолмай, қийналади.

Чора: бундай она фарзандининг ҳотиржам муҳитда ўсиши, асабийлашмаслиги учун ҳеч бўлмаганда кичкинтойнинг олдида ўз кайфиятидаги ўзгаришларни назорат қилишни ўрганиши керак.

 

Баркамоллик сари олға!

Улар болалари билан ғурурланиб, чақалоқни «орден» қилиб «тақиб» юрадилар. Ҳақиқатан ҳам аксарият ҳолларда бундай оналарнинг фарзандлари тенгдошларига нисбатан эртароқ ҳарф танийдилар, чизиш-ёзишда ҳам тартибли бўладилар, энг яхши мактабга борадилар. Аммо, дейлик, кичкинтой соғлигида бирор муаммо туғилса, она буни сезмай қолиши ҳеч гап эмас. Ахир бу унинг комил фарзанд тўғрисидаги таассуротларига мутлақо тўғри келмайди-да.

Хавф: ҳеч қандай шартларсиз меҳр-муҳаббат кўрмаган бола, ҳамиша хато қилиб қўйса, ундан юз ўгиришлари мумкинлигини ўйлаб яшайди. Онанинг кичкинтой соғлигига эътибор қаратмагани эса даволашнинг кечикишига олиб келади.

Чора: ҳаётга ва ўз кичкинтойига теранроқ назар билан қарашга ўрганиши керак. Бола қўғирчоқ эмаски, доим бир хил кўринишда бўлса.

 

Хизматкор она

У боласининг ҳар қандай инжиқлигини кўтаради, миттивойнинг айтгани айтган, дегани деган. Фарзанди баридан устун: агар кичкинтойдан вақти ортсагина бошқа юмушларга қўл уради, бироқ бунинг имкони бўлмаса, на илож?..  Бундай онанинг мақсади боланинг эҳтиёжлари ва талабларини имкон қадар тезроқ қондиришдир. У оналик бурчини болага хизмат қилишда деб билади.

Хавф: “хизматкор” онанинг боласи қийинчилик нима, машаққат нима билмайди. Натижада, боқиманда, инжиқ, сабрсиз бўлиб улғаяди.

Чора: боласини жонидан ҳам ортиқ кўрадиган бу онамиз ўзи, оиласи ҳақида ҳам ўйлашни бошлаши ва аста-секин кичкинтойни ўз паноҳидан чиқариши керак.  

 

Бу мақоламиз билан зинҳор оналарни танқид қилмолоқчи эмасмиз. Ахир мунис аёлларимиз энг яхши ниятлар билан шу муаммоларга дуч келадилар. Муаммони тушуниш эса ҳар бир ҳолатда қандай чоралар кўриш йўлидаги муҳим қадамдир. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1