АсосийSalomatlik

Олти дақиқада тетиклашиш мумкинми? ҲА!

Кун давомида бир жойда ўтириб ишласангиз, «Ворбьёв гимнастикаси» номини олган мазкур машқларни канда қилманг. Ҳар икки-уч соатда атиги олти дақиқа вақт ажратсангиз, кечка бориб, мушаклар зўриқиши, бош ва бел оғриқлари, оёқлардаги оғирликни кўрдим демайсиз!

 

  1. Курсида ўтирган ҳолатда қаддингизни тик тутинг. Оёқнинг товон қисмини 40 марта кўтариб туширинг. Бу пайтда оёқ учи ҳаракатсиз қолиши керак.
  2. Энди товонни ҳаракатга келтирмай оёқ учини юқорига кўтариб туширинг. Буни ҳам 40 марта бажарасиз.    
  3. Қаддингизни тик тутганча, қорин мушакларини чиниқтиринг. Нафас олганда қоринни ичкарига тортиб, ўпкани бўшатганда мушакларни бўшаштиринг. Машқни 15 марта бажарсангиз кифоя.  
  4. Гавдани тик тутиб, куракларни бир-бирига, сўнг ён тарарфга ҳаракатлантиринг. Машқни 40 марта такрорлайсиз.  
  5. Умуртқадаги зўриқишни енгиллатиш учун қўлларни ён томонга чўзиб, қўл кафтини очиб, ёпинг. Буни ҳам 40 марта бажаринг.
  6. Бошни ўнг ва чап тарафга ҳаракатлантиринг. 40 марта такрорланса кифоя.  
  7. Бақбақа профилактикаси машғулотларнинг якуни бўлади. Бошингизни тик тутиб, даханни олдинга чўзинг сўнг яна аввалги ҳолатга қайтаринг. Машқни 40 марта бажаргач, енгил нафас олишингиз мумкин.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар