АсосийSUG'DIYONA

Бахтиёрликнинг 6 сири

  • Бахт – ҳаётга бўлган муносабатимизда. Инсон унинг онги йўл қўйган даражада бахтли бўла олади. Шу сабабдан, доимо ўзимизни яхши натижага йўналтирсак, ишларимиз ҳам самарали бўлади.
  • Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар қандай муаммонинг ҳам яхши томонини кўра билишни ўрганиш лозим. Бу муаммонинг ечимини топишга ёрдам беради.
  • Бахтнинг асл илдизи — шукр қила билишда. Унутмангки, сизни бахтсиз қилаётган бу ташқи олам эмас, балки ичингиздаги ҳиссиётлар. Ҳиссиётларни бошқаришни ўргансангизгина бахтли бўла оласиз!
  • Ҳаракат ҳиссиётларга таъсир қилади. Жисмоний машғулотлар жисмда кимёвий реакциялар содир қилади ва натижада инсон ўзини яхши ҳис эта бошлайди.
  • Ҳиссиётлар қоматга ҳам таъсир қилади: дард елкаларингизни букчайтириб қўйишига йўл берманг. Сиз дардни енгишни ўрганинг, у сизни мағлуб қилмасин.
  • Бахтни йиллар, ойлар, ҳафталар ва ёки кунларда эмас, ҳар сонияда топиш мумкин. Ҳар бир сонияда бахтни ҳис қилинг, шунда у йилларга татийдиган бўла олади.

Бошқа янгиликлар