АсосийSUG'DIYONA

Касбингиз ўзингизга муносибми?

«Бўйнидан бойланган ит овга ярамас» деган мақол бор. Чиндан ҳам, мажбурлаб қилинган иш бошқаю истаб қилингани бошқа. Инсон севган касби билан шуғуллангандагина ўсиши, ривожланиши, бирон янги нарса яратиши ва ҳаётдан қониқиши мумкин. Касбингиз ўзингизга ёқадими, ундан лаззатланасизми? Ёки шунчаки мажбурликдан бу ишда ишлаяпсизми? Тест шуни аниқлашга ёрдам беради.

1. Ҳозирги иш ўрнингизда қанчадан бери ишлаяпсиз?

А) 12 ойдан ортиқ;

Б) 3 йилдан ортиқ;

В) 10 йил (ёки ундан ортиқ);

Г) бир неча ой.

2. Агар қўшимча таълим олинса, ишда муваффақият қозониш осон кечади, деган қарашни касбингиз нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳоланг:

А) Йўқ, сиз учун ҳозиргача эгаллаган маълумотингиз етарли;

Б) Ҳа, шундай, чунки карьера сиз учун жуда муҳим;

В) «Қўшимча таълим шиддат билан ривожланаётган замонда муваффақият калити».

Г) «Ҳамма одамлар доим янги билимларни ўрганиб боришлари керак».

Д) Фақат аниқ фойда келишига кўзингиз етса, қўшимча таълим олишга киришишингиз мумкин.

3. Сизнингча ҳозирги кунда сизнинг меҳнатингиз етарлича қадрланяптими?

А) «Ҳа, аммо қанча тўлашса ҳам, доим озлик қилаверади».

Б) «Йўқ, аммо таққослаш осон эмас».

В) «Сарфлаётган кучимга яраша ҳақ оляпман, менимча».

Г) «Маошим катта бўлмаса-да, касбимни севаман».

Д) «Менга қанча ҳақ тўлашса, шунга яраша ишлайман».

4. Ишга кетаётганингиздаги кўпинча қандай кайфиятда бўласиз?

А) Юрак уришингиз тезлашади, артериал босимингиз ортади, енгил кўнгил айниши пайдо бўлади.

Б) Ҳаммаси режадагидек кетаётганига ишонасиз.

В) Ҳар куни пенсиягача қанча қоганини ҳисоблайсиз.

Г) Атрофдагиларга қобилиятларингизни намойиш этишга сабрингиз етмайди, шошилибгина йўлга отланасиз.

Д) «Бекор ўтиргандан кўра яхши-да», деган ўй билан йўлга чиқасиз.

5. Ўз профессионал муаммоларингизни уйдагилар билан муҳокама қилаётиб...

А) Бошлиқ ҳақида ҳазилларни айтиб берасиз.

Б) Фақат фойдали нарсаларни гапирасиз.

В) Уйда умуман иш ҳақида гаплашмайсиз.

Г) Фақат қизиқарли жиҳатларга тўхталасиз.

Д) Бу ҳақда кам гаплашасиз, чунки қизиқ эмас.

6. Таътилдасиз. Иш ҳақидаги фикрларингиз…

А) Умуман иш ҳақида ўйламайсиз.

Б) Шу пайтда диққинафас идорада ишлаб ўтирган ҳамкасбларингизни ўйлаб шукр қиласиз.

В) Иш ҳақида кўп ўйлайсиз ва тезроқ таътил тугашини кутасиз.

Г) Кўп ўйламайсизу, вақти-вақти билан ҳамкасбларингизни эслаб қўясиз.

Д) Ҳали таътил тугашига анча борлигини ўйлаб қувонасиз.

7. Эгаллаган касбингиз ҳақида болаликда тасаввурга эгамидингиз?

А) Бу ҳақда орзу ҳам қилмагансиз.

Б) Доим шу касбга интилгансиз ва орзунгиз амалга ошганидан хурсандсиз.

В) Бироз ҳафсалангиз пир бўлган.

Г) Аввал ўйламагансиз, қаердадир ишлаш кераклиги учун шу ерда ишлаяпсиз.

8. Агар фарзандларингиз ҳам касбингизни танлашса, сиз

А) Бу борада улар билан баҳслашмайсиз.

Б) Агар улар сиздан юқорироқ марраларни эгаллашларига кўзингиз етса, рози бўласиз.

В) Фикридан қайтаришга уринасиз.

Г) Болаларингиз ҳали жуда ёш, шу сабабли уларнинг касб танлаш муаммоси ҳозирча сизни ўйлантирмайди;

Д) Буни истамайсизу, аммо барибир шу касбни танлашса, тажрибангиз ва таниш-билишларингиз билан ёрдам берасиз.

9. Болалигингизда ким бўлишни орзу қилгансиз?

А) Космонавт: янги сайёраларга учиб боришни истардингиз.

Б) Актриса: сизга олқишлар, гуллар ва машҳурлик ёқади.

В) Ўқитувчи: болаларга фақат аъло баҳолар қўйишни истардингиз.

Г) Модель: бу жуда қизиқ.

Д) Шифокор: стетоскоп ва оқ халатда юришни ёқтирасиз.

10. Ишдан сўнг турмуш ўртоғингиз билан ресторанга боришингиз керак. Аммо иш тугай деганда бошлиқ шошилинч вазифани бажаришни сизга топширди…

А) Эрингизга қўнғироқ қилиб, зиёфатни бошқа кунга кўчирасиз.

Б) Бошлиқ билан уришиб бўлса ҳам ресторанга кетасиз.

В) Тадбирни бошқа кунга қолдирасиз, аммо ўзингизни бахтсиз ҳис этасиз.

Г) Ишни биринчи ўринга қўясиз, эрингиз сизни тушуниши керак.

Д) Бирон баҳона топиб ишдан қочиб қоласиз.

Натижани ҳисобланг:

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

А

1

0

2

0

2

3

5

5

2

7

Б

2

2

1

4

1

2

3

4

2

5

В

2

1

1

1

1

1

2

1

2

1

Г

1

4

2

2

2

3

1

2

3

2

Д

0

2

1

1

1

1

0

1

2

11

27—41 балл

Сиз ҳам маиший, ҳам касбий вазиятларга осон мослашасиз. Ўсиш ва ривожланиш учун доим имкон қидирасиз. Исталган иш ўрнида ўзингизни қулай ҳис этасиз, бажараётган ишингиз доим сизга қониқиш ҳиссини беради. Шу сабабли биринчи дуч келган ишга рози бўлиб кетаверманг, қобилиятларингизни қадрланг.

22—26 балл. Ишингизни яхши бажарасиз, аммо барибир ундан қониқмайсиз. Чунки сизнинг қобилиятларингиз ҳозир бажараётган ишингиздан баландроқ, яъни сиз кўпроғига қодирсиз. Вазиятни ўзгартириш учун бирон муваффақият ёрдамга келиши керак, майли жуда кичик бўлса ҳам, аммо муваффақият. Шунда кайфиятингиз кўтарилиб, янада илҳомланиб ишлайсиз. Яна бир сабаб бор: ҳамкасбларингиз билан муносабатларингиз яхши эмас. Шу масала устида ишланг, улар сизга ҳалақит бермасликлари учун зарур чораларни кўринг.

22 балл ва ундан кам. Афсуски, ишингиз сизга ҳеч қандай қониқиш бермайди, вақтингиз асосан зерикиш билан ўтади. Бу жойда ишлаб ўзингизни намоён этишингиз ва ривожланишингизга кўзингиз етмайди. Маслаҳатимиз, вазиятни яхшилаб таҳлил қилинг, сабабларини аниқланг. Ўйлаб кўринг, қаерда ишласангиз, ўзингизни яхшироқ намоён этишингиз мумкин? Ўзингизга ишончингиз буткул сўнмай туриб муносиб касб излаб топинг. Балки у ҳам бутунлай сизга мос келмас, аммо ҳар қандай янги иш қизиқроқ-да. У сизда янги қобилиятларни очиши мумкин.

ШАҲИНА тайёрлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар