Ҳуснбузар юзингизнинг қайси соҳасида пайдо бўлганига кўра, организмингиз учун қандай муолажа кераклигини билишингиз мумкин. Демак, кўзгу қаршисига туринг-да, суратда кўрсатилганидек, юз соҳаларига диққат қилинг. Агар:
- ҳуснбузар пешана марказида бўлса, ингичка ичак билан боғлиқ муаммолар борлигидан дарак;
- пешана чаккасидагиси сийдик қопи муаммоларини акс эттиради;
- қошларнинг юқорисида пайдо бўлгани юрак-қон томир фаолиятида безовталик борлиги нишонаси;
- қошлар ўртасидан чиққани жигарингиздаги ўзгаришлардан хабарчи;
- кўз ости қопчаларида бўлса, буйракдаги муаммолардан огоҳлантиради;
- бурун устидагиси ошқозоности бези фаолиятида ўзгаришлар кузатилаётганидан дарак беради;
- юзнинг ўрта қисмига тошгани қорин ва ичаклар фаолияти таъсирида юз беради;
- лаб усти бўлса, юрак билан боғлиқ муаммоларни англатади;
- лабларнинг икки ён тарафидан пайдо бўлгани йўғон ичакдаги муаммоларни бартараф этишга чорлайди;
- жағ устидан чиққани ўпкадаги шамоллаш ёки бирор касаллик аломати бўлиши мумкин;
- даҳан соҳасидаги ҳуснбузарни кичик тос суяги билан боғлиқ дея баҳолашади.