1

​Тошкентда Наврўз байрами арафасида яна бир маданият маскани фойдаланишга топширилади

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 12:21
Теглар: Байрам, Ўзбекистон, Тошкент
​Тошкентда Наврўз байрами арафасида яна бир маданият маскани фойдаланишга топширилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида янги маданият ва истироҳат боғи барпо этиладиган бўлди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, туманнинг Ўзбекистон овози кўчаси йўналишининг охирги қисмида жойлашган, собиқ Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида 12 гектар майдонда янги маданият ва истироҳат боғини бунёд этиш ишлари бошланди. Ҳудудда барпо этилаётган дам олиш маскани мавзедаги аҳолининг севимли истироҳат манзилига айланиши мўлжалланмоқда.

Инвесторлар боғ ҳудудини бутунлай янгича лойиҳага асосан олиб бориладиган бунёдкорлик ишларига тайёрлашмоқда. Боғда турли аттракционлар, савдо ва овқатланиш шоҳобчалари, сайр қилиш учун йўлаклар, суҳбатлашиш учун ўриндиқлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа муаллифлари ҳудуддаги яшил зоналар ҳамда ўсимлик дунёсига зарар етказмасликни эътиборга олишган. Маданият ва истироҳат боғининг Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1