“Кайрат” ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин тўртинчи бор ота бўлди. Футболчининг турмуш ўртоғи Алиса 30 январь куни ўғил фарзанд дунёга келтирди, дея хабар беради Star Hit.
Аршавиннинг биринчи турмушидан уч нафар фарзанди бор — Артём, Яна ва Арсений. Алиса учун эса чақалоқ учинчи фарзанд бўлди.
Аршавин ва Алиса Казьминанинг тўйи 2016 йилнинг 1 сентябрь куни бўлиб ўтган.