1

​Оилалардаги муҳитни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади

ЖАМИЯТ 01.02.2017, 10:48
Теглар: Оила
​Оилалардаги муҳитни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади

Андижонда Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳининг мақсади, унинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, белгиланган ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида қатор масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, вилоятларда иш бошлади.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини, интеллектуал даражасини, оилалардаги маънавий муҳитни аниқлаш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, юқори даражада ҳал этиладиган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, оилалар даромадини ошириш бўйича фикрларни ўрганиб, зарур амалий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг доимий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш каби қатор масалаларни атрофлича ўрганади.

Айни пайтда Республика ишчи гуруҳи аъзолари раҳбарлигида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган гуруҳлар томонидан белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1