АсосийJamiyat

​“Ўзбекнаво” ва “Ўзбекрақс” негизида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилди

'​“Ўзбекнаво” ва “Ўзбекрақс” негизида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга биноан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил этилди.

Ушбу муассаса ўзида 2,5 минг ижодий жамоа ва ижрочиларни бирлаштиради ҳамда мусиқа, хореография ва эстрада санъатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш, Ўзбекистон халқининг маънавияти, ёрқин ва ўзига хос маданиятини ёритувчи юксак бадиий ва сифатли асарлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш имконини беради.

Фармонга биноан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни жиҳозлаш ва таъмирлаш, маданият ва санъат арбобларининг халқаро фестиваллар ва конкурсларда иштирок этишини таъминлаш, Маданият вазирлиги муассасалари кадрлари малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш учун бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини тузиш назарда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар