АсосийSUG'DIYONA

​Эркак киши учун ҳеч қачон қилмаслик лозим бўлган 6 нарса

'​Эркак киши учун ҳеч қачон қилмаслик лозим бўлган 6 нарса'ning rasmi

Ҳар биримизга оддий аёллик бахти керак. Аксарият ҳолларда аёллар ўз гарданига эркаклар амалга ошириши лозим бўлган вазифаларни олишади, ўзларини қурбон қилишади.

AdMe.ru нашри аёллар ҳеч қандай ҳолатда ҳам қилмасликлари лозим бўлган нарсалар ҳақида сўз юритади.


УНИНГ УЧУН БАРЧА МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

Севган инсонингизда қандайдир муаммо юзага келди дегани, бу сиз ҳамма масъулиятни гарданингизга олишингиз керак дегани эмас. Айтайлик уни ишдан ҳайдаб юборишди, пули қолмади. Унутманг, агар эркак масъулиятли бўлса у албатта ўзини ўққа-чўққа уриб бўлса ҳам оиласи учун ҳаракат қилади. Агарда сиз ҳаммасини зиммангизга олишга қарор қилсангиз, бундан иккинчи ярмингиз кучлироқ бўлмайди. Бундай муносабатларнинг оҳири яхшилик билан тугамайди.



УНГА ҲАР САФАР ҚИММАТБАҲО СОВҒА ИНЪОМ ҚИЛИШ

Бундай ҳолатда агар эркак ғурурли бўлса, сиз уни қимматбаҳо совғангиз билан ўзингиздан итаришингиз мумкин Эркак кишини пуллар билан ўзиники қилиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Агар у инсофсиз бўлса, сиздан фойдаланишни бошлаши мумкин.



УНИНГ УЧУН ЁСТИҚҚА АЙЛАНИШ

Аёллардан фарқли ўлароқ эркаклар уларга ачинаётганингиз учун севишмайди. Яъни у дардини сизга, севгисини эса бошқага изҳор қилишни бошлаши мумкин.

Ақлли аёл уни тинглайди, қўллаб-қувватлайди, маслаҳат беради ва янги ишларга йўналтиради. Бундай жуфтни эркаклар тиргакдай қабул қилади.



«МЕН СЕНГА АЙТГАНДИМ!» ИБОРАСИНИ ИШЛАТМАСЛИК

Ҳатто миллион бора ҳақ бўлсангиз ҳам уни адашгани учун ўзингизнинг ҳақлигингизни исботламанг.



ШАХСИЙ ҲАЁТДАН ВОЗ КЕЧИШ

Афсуски, аёл киши аксарият ҳолларда ўзини бор-йўғи билан оила, фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғига бағишлаб юборади, бу эса эркакда унга бўлган қизиқишнинг тез йўқолишига олиб келади. Тез орада эркак киши зерикиб ранг-барангликни ташқаридан излашни бошлайди.

Турмушга чиқдим дегани бу бор йўғидан воз кечиш керак дегани эмас. Аксинча, оиладан ташқари ҳаётингиз қанчалар сермазмун бўлса иккинчи ярмингиз сизга шунчалик кўп интилади. Аммо унутманг, ҳамма нарсада ҳам меъёр бор.



ТАШҚИ КЎРИНИШНИ ФАҚАТ ЭРКАК КИШИ УЧУН ЎЗГАРТИРИШ

Ҳа, биз, аёллар жуда ҳам ўзгаришни яхши кўрамиз. Аммо ташқи кўринишингиз ўзгаришини иккинчи ярмингиз талаб қилаётган бўлса-ю, сизга бу кўриниш унча ёқмаса ўйлаб кўринг. Фақат унга ёққани учун сочни кестириш ёки ўстириш? Биринчидан севган эркак сиздан ўзгариш талаб қилиб, сизга ёқмайдиган нарсани сўрамайди. Агар у шундай қилаётган бўлса ўйлаб кўринг, у сизнинг эркагингизмикин?

Агар бу ўзингизнинг фойдангизга ҳам бўладиган ўзгариш эканлигига бориб тақалса, у ҳолда бу муносабатларингизга зарар қилмайди, аксинча мустаҳкамлайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар