АсосийDunyo

​Барак Обама Франция президентлигига номзод қилиб кўрсатилмоқда

'​Барак Обама Франция президентлигига номзод қилиб кўрсатилмоқда'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани қадрловчи француз фуқаролари унинг номзодини Франция президентлигига қўйиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Франциялик фаоллар Париж шаҳри бўйлаб Барак Обаманинг портретларини илиб, "Obama17" веб-сайтига киришни тарғиб қилмоқдалар. Мазкур сайтда Обаманинг номзодини қўллаб-қувватловчи “Обамани кўндириш” номли сайловда иштирок этиб, петицияга имзо чекиш мумкин. Фаоллар бир миллион кишидан имзо тўплашни мақсад қилган. “Франция аҳли оммавий тарзда ўта реакционер номзод учун овоз тўплаётганда, биз чет эллик одамни президентликка сайлаб, сайёрамиз аҳлига демократиядан сабоқ бермоқчимиз”, дейилган сайтда.

“Бу гапларнинг ҳаммаси зўр жаранглашига қарамай, бир муаммо бор, Франция президентининг миллати француз бўлиши лозим. Барак Обама эса француз эмас”, деб ёзди ABC News нашри.

Фаоллар гуруҳининг вакили Барак Обама президентлик муддатининг тугашига икки ой қолганда мазкур фикрга келганликларини маълум қилди.

“Барак Обама француз бўлмаса-да, одамларга умид беришни ният қилдик”, деб ўз фаолиятига изоҳ берди фаоллардан бири.

Бошқа янгиликлар