– Ўғлимда простата безининг яллиғланиши – простатит аниқланган эди. Шифокор буюрганидек даволандию, аммо ҳалигача фарзандли бўлолмаяпти. Простат асорати бепуштликни келтириб чиқариши мумкин деб эшитгандим, наҳот шу рост бўлса?..
Савол «СМС» орқали келган
Саволга андролог-сексопатолог, тиббиёт фанлари номзоди Дилмурод ЭРГАШЕВ жавоб беради:
– Простата бези шамоллаши қисман фарзанд кўришга монелик қилиши мумкин, қачонки, бемор ўз вақтида даволанмай, муолажани охирига етказмаган бўлса. Даво чоралари тўғри бажарилганида эса бепуштлик келиб чиқмайди. Насл қолдириш хусусиятини баҳолаш учун бир қанча тиббий таҳлиллар (гормонлар, спермограмма) ўтказилиши лозим. Жинсий аъзолардаги яллиғланиш, жинсий йўл орқали ўтадиган инфекциялар, эркак уруғ сифатининг пастлиги ёхуд гормонал мувозанатининг бузилиши кўп ҳолларда фарзанд кўриш қобилиятини пасайтиради. Бундай ҳолатларда муаммони келтириб чиқараётган омил аниқланиб, уни бартараф этишга диққат қилинса, ортиқча ташвишга ҳожат ҳам қолмайди.