АсосийDunyo

​БМТ 2016 йилда Сурияда ҳалок бўлган болалар сонини маълум қилди

'​БМТ 2016 йилда Сурияда ҳалок бўлган болалар сонини маълум қилди'ning rasmi

БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси 2016 йилда Суриядаги уруш туфайли рекорд даражада болалар ҳалок бўлганлигини маълум қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ўтган йили Сурияда уруш туфайли 650 нафар бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари яна юзлаб болалар касал бўлиб, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани ва дори-дармонлар йўқлиги оқибатида вафот этган. Шунингдек ЮНИСЕФ 2016 йил мобайнида 851 нафар бола жангарилар сафида туриб жанговор ҳаракатларда иштирок этганлигини маълум қилди, бу кўрсаткич 2015 йилдаги кўрсатгичдан икки баробарга ошган.

Бошқа янгиликлар