Биринчи кун
Нонушта: ярим стакан ёғсиз сут, винегрет салати, сариёғ суртилган 1 бўлак қора нон.
Иккинчи нонушта: 100 гр. пишлоқ, 2 бўлак қора нон.
Тушлик: карам шўрва (борщ), сабзавотли салат, 2 бўлак қора нон.
Тушлик ва кечки таом ўртасида: 150 гр. димлаб пиширилган балиқ гўшти, 2 бўлак қора нон.
Кечки таом: исталган бўтқа, ярим стакан сут, 1 бўлак қора нон.
Иккинчи кун
Нонушта: 1 дона қайнатилган тухум, сабзавотли салат, сариёғ суртилган 1 бўлак қора нон.
Иккинчи нонушта: 2 бўлак қора нон, 1 стакан ёғсиз сут.
Тушлик: сабзавотли шўрва, 100 гр. қайнатилган гўшт, 2 бўлак қора нон, винегрет салати.
Тушлик ва кечки таом ўртасида: 100 гр. пишлоқ.
Кечки таом: 1 бўлак қора нон, 1 стакан сут, сабзавотли салат.
Учинчи кун
Нонушта: исталган сабзавот (салат ёки димлаб пиширилгани), сариёғ суртилган 2 бўлак қора нон ёки пишлоқ билан, асалли чой.
Иккинчи нонушта: ярим стакан сут, 2 бўлак қора нон.
Тушлик: сабзавотли шўрва, 100 гр. қайнатилган гўшт, сабзавотли салат, 2 бўлак қора нон.
Тушлик ва кечки таом ўртасида: 150 гр. ёғсиз творог.
Кечки таом: сабзавотли салат, 2 бўлак қора нон.
Эслатма!
Чой ва сув ичиш миқдори чекланмаган. Истакка кўра парҳезни худди шу шаклда олти кун давом эттириш мумкин. Гўшт ва сут маҳсулотларининг ёғсиз бўлишига эътибор қаратинг.