1

​12 йил “Пуфак” ичида яшаган бола (Фото)

ДУНЁ 14.03.2017, 15:56
Теглар: Фарзанд, Касаллик, Бола
​12 йил  “Пуфак” ичида яшаган бола (Фото)

1970 йилда АҚШда умуман жуда кам учрайдиган касалликка чалинган —иммунитетсиз туғилган бола тадқиқот учун махсус стерил боксга жойлаштирилган эди, деб хабар берди “Оbaldenno.com” нашри.

Бола махсус “пуфак” ичида 12 йил яшади. У дунёга “Пуфак ичидаги бола” номи билан машҳур бўлди. Иммунитетсиз туғилган боланинг исми Дэвид Веттер эди.

Веттерлар оиласи бирор ўзига хос жиҳати билан бошқа оилалардан фарқ қилмас эди. Уларнинг илк фарзанди ҳам иммунитетсиз туғилиб, етти ойлигида вафот этди. Бу жуда кам учрайдиган касаллик бўлиб, мазкур ташхис билан туғилган ўғил боладан кейинги ўғил ҳам 50 фоиз айнан шу касаллик билан туғилиши эҳтимоли мавжуд. Болани қутқаришнинг ягона имконияти илик кўчириб ўтказиш операцияси эди. Бэйлор тиббиёт коллежи шифокорлари Веттерларни туғилажак ўғил фарзанд учун опаси Кэтрин яхши донор бўла олишига ишонтиришди. Уларда меросхўрни дунёга келтириш истаги кучли бўлгани учун 1971 йилда Дэвид дунёга келди. Минг афсуски, Дэвид ҳам акаси каби иммунитетсиз туғилди. Опасининг илиги унга тўғри келмади, олимлар унинг дардига даво топилгунча , стерилланган махсус боксга жойлаштиришга қарор қилишди. Дэвид “пуфак” ичида 12 йил яшади. Бокс ичига киритиладиган ҳар бир буюм синчиклаб дизенфекция қилингандан кейин киритилар эди. Онаси ўғлини ушлаш учун камерага ўрнатилган махсус қўлқоплардан фойдаланарди. Дэвид йиллар ўтиб, катта бўлгач, бошқа болаларга ўхшамаслигини тушунди ва депрессияга тушиб, жаҳлдор бўлиб қолди. Тўрт ёшга тўлганида ҳамшира унутиб қолдирган шприц ёрдамида боксни тешди. Шундан кейин унга зарарли микроблар ҳақидаги эртакни айтиб беришди. Дэвидда микробдан қўрқиш фобияси пайдо бўлди. Бола катта бўлгани сари бокс торлик қилди, унинг ўйин ўйнаши учун яна битта бокс қўшилди. Дэвид мактаб дастури аосида ўқитила бошланди. Унинг ёнига тез-тез машҳурлар ташриф буюрар, “Пуфак ичида яшовчи бола” билан суратга тушишарди. Бола 6 ёшга кирганда NASA мутахассислари унинг ташқарига чиққанда кийиши учун махсус скафандр яратишди. Аммо у микробдан қўрққани боис скафандрни кийишдан бош тортди. Бундан ташқари бокс ичида олти қадамдан ортиқ юрмаган бола учун атроф-муҳит жуда қўрқинчли туюлди. 1980 йилларга келиб, АҚШ ҳукумати болани боксда сақлаш қимматга тушаётганлигини маълум қилди. Шифокорлар эса уни ўлимга етакловчи антибиотик қилишни таклиф этишди. Аммо бунга унинг ота-онаси кўнмади ва Кэтриннинг илигини кўчириб ўтқазишга рози бўлишди, чунки 12 йил мобайнида тиббиёт янги ютуқларга эришишга улгурган эди. Аммо операция муваффақиятсиз кечди, Дэвид Эпштейн-Барр вирусини юқтириб олди. Мазкур вирус оддий одамларга хавф туғдирмаса-да, Дэвиднинг оламдан кўз юмишига сабаб бўлди. Вафот этгандан кейингина уни онаси илк маротаба бағрига босди. Унинг қабртошига “У оламни ҳис эта олмади, аммо олам ундан ларзага келди” деб ёзилди.








Шарҳлар

Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ФАРЗАНДИНИ БЎКТИРИБ ЎЛДИРГАН ОНАГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

12.07.2017, 11:50

Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1