“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Пересдан “Порту” ҳужумчиси ва ҳамюрти Андре Силвани сотиб олишни сўради. Бу ҳақда Championat.com хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, айни вақтида Силванинг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади. Мадрид клуби уни сотиб олиш учун камида мана шу суммани тўлаши лозим бўлади.
Жорий мавсумда Андре Силва Португалия чемпионатининг 24 учрашувида 15 та гол уришга муваффақ бўлганди. Унинг “Порту” билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.






