АсосийShou-biznes

​Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”

'​Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”'ning rasmi

Хонанда Азиза Ниёзметова журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook орқали суҳбатида мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Хусусан, суҳбат давомида хонанда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижодига муносабат билдирди.

“Гулсанамнинг ашулалари ҳам, ўзини тутиши ҳам яхши. У четдан қараганда ғурурли туюлади. Лекин Гулсанам яхши, самимий, тарбияли қиз. У ўзини тутишни билади. Тутишни билгани учун, бекордан бекорга “халқ артисти” бўлиб ўтирмагандир. Унинг “Орзулар” қўшиғи ёқади. Ўзига яраша нафаси бор. Гулсанам асар яратмайди, яратилган асарни чиройли куйлайди”,—дейди Азиза Ниёзметова.

“Гулсанам Мамазоитованинг акасининг ижодини кузатасизми?” деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:

—Акаси жуда кучли санъаткор. У асарлар яратади. Уни бемалол халқ артистлари рўйхатига киртиш мумкин.

Аввалроқ, Азиза Ниёзметова шу кунга қадар биронта мукофот ёки унвон олмаганини маълум қилган эди.

Бошқа янгиликлар