АсосийSUG'DIYONA

​Бир нечта ақлли ҳийла билан визажист – Эля Шабанова тавсиялари асосида дудоқларингиздаги баъзи нуқсонларни яширинг!

'​Бир нечта ақлли ҳийла билан визажист – Эля Шабанова тавсиялари асосида  дудоқларингиздаги баъзи нуқсонларни  яширинг!'ning rasmi
  • Агар лабларингиз жуда ингичка бўлса, қалам билан (табиий чегараларини четлаб ўтган ҳолда) ўзингизга мос қалинликдаги чегараларни чизиб чиқинг. Лабингиз рангига монанд қаламда марказдан то бурчакка томон чизиқ тортинг.
  • Тепа лаб пасткисидан кичикроқ бўлса, фақат шу лабга контур чизинг ва пастки лабга суртиладиган бўёққа нисбатан бироз очроқ рангга бўянг.
  • Лаб четлари пастга қараган бўлса, чеҳра тушкун ва ғамгин кўринади. Шунинг учун чизиқни лабнинг энг чекка бурчакларигача чизмай, пастки лаб чизиғини қалинроқ олиш тавсия этилади.
  • Эслатма: лаб шаклини “ўзгартирганда” лабнинг табиий чегараларини 1-2 мм. гагина четлаб ўтиш тавсия этилади. Акс ҳолда пардозингиз ўта сунъий туюлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар