Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март, пайшанба куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳс олиб борди.
Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Омар Ҳарбин бўлди.
Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда қолди. Сурия терма жамоаси очколари сонини 8 тага етказиб, тўртинчи ўринда қолиб кетди.
ЖЧ–2018 саралаши, 6-тур
Малакка, Малайзия
23 март, пайшанба
Сурия – Ўзбекистон 1:0
Гол: Омар Ҳарбин (90+1, пенальти)
Огоҳлантиришлар: Амро Жениат (3), Ҳолид Мобайад (44), Иброҳим Алма (90+4) – Ислом Тўхтахўжаев (13)
Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Аҳмад Ал-Солиҳ, 3.Муайед Ал-Ажжан, 5.Омро Ал-Миданий, 6.Амро Жениат, 7.Омар Ҳарбин, 9.Маҳмуд Ал-Мавас (Ал-Ҳатиб), 12.Фаҳад Юсуф (Ал-Жафал, 76), 14.Тамир Муҳаммад, 19.Мардик Мардикян (Ал-Накдали, 67), 20.Ҳолид Мобайад.
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (Александр Гейнрих, 77), 5.Анзур Исмоилов, 6.Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 55), 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 14.Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Давронбек Ҳошимов.






