“Реал Мадрид” клуби ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду мамлакат терма жамоаси сафидаги голлари сонини 70 тага етказди.
32 ёшли ҳужумчи Венгрияга қарши (3:0) ЖЧ–2018 саралаш босқичи 5-турида дубль муаллифига айланди. Бу голлар унинг 69 ва 70-си бўлди.
Роналду мазкур саралаш босқичида 9 та гол киритишга эришди. У мамлакат термасининг энг яхўи тўпурари саналади.